Дате (японча: 伊達市, Дате-ши?, [дате]) — Япониянинг Хоккайдо оролидаги Ибури субпрефектурасида жойлашган шаҳар. 1869-йилда Дате клани томонидан асос солинган. 1972-йил 1-апрелда унга шаҳар мақоми берилди.

Дате

伊達市
Шаҳар
Shahar hokimyati binosi
Шаҳар ҳокимяти биноси
Date
Байроқ
Date
Герб
42°28′0″Н 140°52′0″Э / 42.46667°Н 140.86667°Э / 42.46667; 140.86667
Мамлакат Япония
Ҳукумат
 • Ҳоким Кеита Ҳории (2023-йил май ойидан бери)
Асос солинган 1869
Майдон 444.28 км2 (171.54 кв ми)
Расмий тил(лар)и Япон
Аҳолиси
 (2017-йил 30-апрел)
34,898
Зичлиги 79 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+09:00ЖСТ
Date xaritada
Date
Дате

Тарихи

Дате ҳудудидан Жомон даврига оид турар-жой қолдиқлари топилган. Хоккайдонинг туб аҳолиси бўлган Айнулар ҳам 20-аср бошларига қадар Дате яқин атрофидаги бошқа манзилгоҳларда истиқомат қилиб, Япония жамиятига ассимиляция қила бошлаган.

Ҳудуднинг номи Хонсю оролидаги Фукусима шаҳрида 12-асрда ҳокимият тепасига кўтарилган Дате кланидан олинган. Эдо давридан олдин уларнинг марказий қал’аси Фукусиманинг Дате туманидаги Янагава қал’аси эди. Қал’а кейинчалик Сендай номи билан аталади. Дате клани бутун Мияги префектурасини ҳамда Ивате префектурасининг жанубий қисмини бошқарган ва энг нуфузли даимёлардан бири бўлган.

Меижи даврида кўплаб самурай кланлари, шу жумладан Дате клани ҳам Меижи ислоҳотининг сиёсий ўзгаришлари туфайли ўз ҳудудларини бой беради. Шу сабабли, 1869-йилда Wатари шаҳридан Дате кланининг бўғинларидан бири бўлган уруғ ўша пайтда ҳали ривожлана бошламаган Хоккайдонинг жанубий қирғоқларига кўчиб боради. Дате шаҳрига шу тариқа асос солинди.

2006-йил 1-мартда Усу туманининг Отаки қишлоғи Дате шаҳри билан бирлаштирилди.

Географияси

Усу тўғи чўққисидан шаҳарнинг кўриниши

Дате шаҳри Усу тоғининг (чўққи баландлиги 702 метр) ёнбағрида жойлашган. Шаҳардан Осару дарёси оқиб ўтади.

Шаҳар ва қишлоқларнинг бирлашишлари натижасида Дате шаҳрини икки қисмга ажратиш мумкин мумкин: Отаки ўрмони ҳудуди ва эски шаҳар ҳудуди. Отаки ўрмони ҳудудида Санкайдаки шаршараси ва Ширакину дарёси ўзани жойлашган. Эски шаҳарда эса самурайлар томонидан қурилган тарихий бинолар мавжуд. Улардан энг машҳури Усу-Зенкоу ибодатхонасидир.

Таълим

Дате шаҳрида 7 та бошланғич, 4 та ўрта ва 3 та юқори мактаблар мавжуд[1][2].

Шу жумладан:

  • Дате Каираи юқори мактаби
  • Мидоригаока юқори мактаби
  • Датекотоёго махсус юқори мактаби

Транспорт

Дате шаҳрида 37-сонли ва 453-сонли Япония миллий автомагистраллари туташади. Шаҳарга автомагистралдан Дате алмашинув йўли ёки ЖР Хоккайдо томонидан бошқариладиган Дате-Момбецу станцияси орқали кириш мумкин[3].

Манбалар

  1. ↑ „Ҳоккаидо Боард оф Публиc Эдуcатион“.
  2. ↑ [www.гаccом.жп „Лист оф Элементарй анд Жуниор Ҳигҳ Счоолс“].
  3. ↑ „Ҳоккаидо Шинкансен|ҲОККАИДО РАИЛWАЙ CОМПАНЙ“. www2.жрҳоккаидо.cо.жп. 2008-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-апрел.

Ташқи ҳаволалар