Давид Ашотович Манукян[1] (1993-йил 16-март, Новосибирск) – Дава номи билан танилган, россиялик ҳип-ҳоп ва реп ижрочиси, видеоблогер ва телебошловчи .

Биографияси

Давид Ашотович Манукян 1993-йил 16-мартда Новосибирскда туғилган. Эрта ёшида бал рақсларини ўрганган, кейин профессионал спортга ўтган. 2011-йилда Россия чемпионати ғолиби ва рақс бўйича жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди. Мактабни тугатгач, у Сибир менежмент институтига ўқишга кирди. 2017-йилда Инстаграмда блог юритишни бошлади. 2020-йил ҳолатига кўра, обуначилар сони 13 миллиондан ортиқ[2][3].

Манбалар

  1. ↑ „РОЛЕКС“ (ру). 2020-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-ноябр.
  2. ↑ „Биография - Давид Манукян“. вокруг.тв. 2020-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 30-октябр.
  3. ↑ „Биография - Давид Манукян“. Музыка Первого (муз1.тв). 2019-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 30-октябр.