Давид Боwиэ (талаффузи: Девид Боуи;[1] асл исми Давид Роберт Жонес; 8-январ 1947 — 10-январ 2016)[2] инглиз қўшиқчи, шоир, продусер, мусиқачи, рассом ва актёр бўлган. Боwиэ қирқ йилдан ошиқ вақт мобайнида, айниқса 1970-йиллардаги инновацтион ишлари туфайли поп мусиқанинг аҳамиятли юлдузларидан бири бўлган. 1970—1980-йиллардаги андрогин қиёфаси билан ажралиб чиққан.[3][4]

Давид Боwиэ

Боwиэ Ҳеатҳен Тоур консертида, август 2002
Умумий маълумот
Таваллуди Давид Роберт Жонес
8-январ 1947-йил
Вафоти 10-январ 2016-йил(2016-01-10)
(69 ёшда)
Жанрлар
Фаолият йиллари 1962–2016
Фуқаролиги Буюк Британия
Амплуа қўшиқчи, шоир, актёр, артист
Веб-сайт давидбоwиэ.cом

Боwиэнинг биринчи ҳит ашуласи, „Спаcе Оддитй“, 1969-йил июлида Бирлашган Қироллик сингллар чартида юқори бешликка кирди. Уч йиллик тажрибаларидан сўнг, 1972-йилда, глем-рок даврида у Зиггй Стардуст тахаллусли ёрқин, андрогин алтер эгоси билан қайта пайдо бўлиб, Тҳе Рисе анд Фалл оф Зиггй Стардуст анд тҳе Спидерс фром Марс албоми ва ундаги „Старман“ номли ҳит қўшиғини ҳавола қилди. Боwиэнинг таъсири, унинг биографи Давид Буcклей таъкид этганидек, „замонасининг роcк мусиқаси негизларини рад этган“ ва „оммавий маданиятда эҳтимол энг катта култ яратган“.[5] Нисбатан кам яшаган Зиггй шахси ижоднинг кашфиёт, мусиқий янгилик ва визуал тақдимот билан характерланган бир томони бўлиб қолди.

1975-йилда Боwиэ „пластик соул“ деб атаган „Фаме“ ашуласи ва Ёунг Америcанс албоми билан Америкада шуҳрат қозонди. Бу албом кескин ўзгарган стили билан аввалига британ мухлисларга ёқмади. Кейин у Бриан Эно билан бирга Лоw электрон мусиқали албомини чиқарди. Лоw (1977), Ҳероэс (1977) ва Лодгер (1979) — ёки „Берлин трилогияси“ албомлари — эса хуш қаршиланиб, Бирлашган Қироллик мусиқа чартларида юқори бешталикка кирди. 1980-йилларда Боwиэ „Ашес то Ашес“ ҳит сингли ва Сcарй Монстерс (Анд Супер Cреэпс) албомини чиқарди, шунингдек Қуээн гуруҳи билан „Ундер Прессуре“ (1981) ашуласини чиқарди. 1983-йилда Летъс Данcе билан тижорий муваффақиятга эришди. 1990—2000-йилларда Боwиэ мусиқа стиллари билан тажриба қилишда давом этди. 2003—2004-йиллардаги Реалитй Тоур гастролидан кейин фақат 2006-йилда хайрия консертида жонли ижро қилди. 2016-йил 8-январида, 69 ёшга тўлган куни Блаcкстар номли охирги албомини чиқарди, икки кундан кейин саратондан вафот этди.

Давид Буcклей Боwиэ ҳақида шундай ёзган: „Унинг таъсири оммавий маданиятда ягонадир — бошқа ҳар қандай таққосланадиган шахслардан кўпроқ ҳаётларни йўғриди ва ўзгартирди.“[5] ББC 2002-йилда ўтказган Энг буюк 100 британиялик сўровида Боwиэ 29-ўринни олди. Ижоди давомида у 140 миллион атрофида мусиқа ёзуви сотган.[6] Бирлашган Қиролликда Боwиэ тўққиз платина, ўн бир олтин ва саккиз кумуш, Қўшма Штатларда эса беш платина ва еттита олтин сертификат олган. 2004-йилда Роллинг Стоне журнали уни „Энг буюк 100 артист“ рўйхатида 29-ўринга қўйди. 1996-йилда Боwиэ Роcк анд Ролл Ҳалл оф Фаме шуҳратлар залига қабул қилинди.

2016-йил 10-январида Боwиэ саратон касаллиган вафот этди. Бу ташхис унга ўн саккиз ой олдин қўйилган эди.[7][8][9][10][11][12]

Дискография

Студиявий албомлари

Манбалар

  1. ↑ „Ҳоw то сай: Боwиэ“. ББC (8-январ 2008-йил). Қаралди: 16-сентабр 2010-йил.
  2. ↑ Барнес, Мике „Легендарй Артист Давид Боwиэ Диэс ат 69“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (10-январ 2016-йил). Қаралди: 10-январ 2016-йил.
  3. ↑ „Стреэт Стйле Бефоре Стреэт Стйле: Давид Боwиэ“. Ойстер Магазине (15-сентабр 2012-йил). 2016-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-сентабр 2014-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-01-13 санасида архивланган)
  4. ↑ Поагуэ, Леланд; Парсонс, Катҳй А.. Сусан Сонтаг: Ан Аннотатед Библиограпҳй 1948–1992. Роутледге, 2003 — 133-бет. ИСБН 9-781-135575359. 
  5. ↑ 5,0 5,1 Буcклей (2005): пп. 516-17, 524, 529
  6. ↑ „Сихтй-сих фаcц абоут Давид Боwиэ“. ББC (8-январ 2013-йил). Қаралди: 10-январ 2016-йил.
  7. ↑ „Мусиc легенд Давид Боwиэ диэс“. ББC Неwс. Қаралди: 11-январ 2016-йил.
  8. ↑ „Давид Боwиэ, тҳе Легендарй Мусиcиан, Ҳас Диэд ат 69“ (11-январ 2016-йил). Қаралди: 11-январ 2016-йил.
  9. ↑ Мусиc, Гуардиан „Давид Боwиэ диэс ат тҳе аге оф 69“. тҳе Гуардиан. Қаралди: 11-январ 2016-йил.
  10. ↑ „Давид Боwиэ диэс афтер 18-монтҳ баттле wитҳ cанcер“ (11-январ 2016-йил). Қаралди: 11-январ 2016-йил.
  11. ↑ „Дэвид Боуи оламдан ўтди“. 2016-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-январ 2016.
  12. ↑ „Афсонавий британиялик мусиқачи Девид Боуи вафот этди“. 2022-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-январ 2016.

Ҳаволалар