Давид Гурамишвили

Гурамишвили Давид [1705, Сагурамо – 1792.21.7(1.8), Миргород] – грузин шоири. Ҳарбий хизматда бўлган (1738 – 60). Европадаги бир қанча юришларда қатнашган. Гусарлар полкига қабул қилиниб (1738), турар жой ва ер (Миргород, Украинада) билан таъминланган. 1760-йил истеъфога чиқиб, ижод ва деҳқончилик билан шуғулланган. 2 достон ва лирик шеърлардан тузилган „Давитиани“ (1787) автобиографик асари машҳур. Достонларида грузин халқининг ўтмиш тарихи („Грузия жароҳатлари“), деҳқон ва чўпонлар ҳаёти („Чўпон Кацвия“) акс этган. Лирик шеърлари қўшиқ жанрида ёзилган ва халқ орасида кенг тарқалган. Ижоди 19 – ХХ аср грузин шеъриятига катта таъсир кўрсатган[1] .

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Давид Гурамишвили“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил