David Kinley
Давид Кинлей (1861-йил 2-август — 1944-йил 3-декабр) — Шотландияда туғилган иқтисодчи олим бўлиб, ўз фаолиятини Америка Қўшма Штатларида олиб борган[1]. Кинлей Иллиноис университетида иқтисодиёт кафедраси раҳбари бўлган, кейинчалик эса университет ректори лавозимида ишлаган. Иқтисодчи сифатида Кинлей классик иқтисодиёт мактаб вакили бўлиб, асосан пул-кредит назарияси ва банк тизими масалалари билан шуғулланган. Фаолияти давомида маъмурий ишлар аста-секин унинг асосий вақтини эгаллаган.
| Давид Кинлей | |
|---|---|
|
Кинлейнинг 1926-йилдаги портрети | |
| Иллиноис университети тизими президенти | |
|
Мансаб даври 1920 – 1930 | |
| Ўтмишдоши | Эдмунд Ж. Жамес |
| Вориси | Ҳаррй Wоодбурн Часе |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
2-август 1861-йил Данди, Шотландия |
| Алма матер |
Пҳиллипс академияси Яле университети Висконсин университети |
| Касби |
|
Биографияси
Кинлей Данди, Шотландияда туғилган. У 1872-йилда оиласи билан АҚШга кўчиб ўтган. Дастлабки таълимни Пҳиллипс академиясида, Андовер, Массачусецда олган, сўнг Яле университетида ўқиб, 1884-йилда ушбу олийгоҳни тамомлаган. Шундан кейин Кинлей олти йил давомида „Нортҳ Андовер Ҳигҳ Счоол“ мактаби директори бўлиб ишлаган. 1890-йилда Жоҳнс Ҳопкинс университетида илмий фаолиятни давом эттириш учун Данди шаҳридан кўчиб кетган ва Ричард Элй раҳбарлигида таҳсил олган. Кинлей Элй билан бирга Висконсин университетида илмий фаолиятини давом эттирган ва 1893-йилда иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори даражасини олган.
Ўша йили Кинлей Иллиноис университетида иқтисодиёт бўйича ёрдамчи профессор лавозимига тайинланган. 1894-йилда эса тўлиқ профессор, иқтисодиёт бўлими раҳбари ва адабиёт ҳамда санъат факултети декани бўлган. Кейинчалик у магистратура босқичи мактаби декани лавозимида ҳам ишлаган. Кинлей 1915-йилгача иқтисодиёт кафедраси раҳбари бўлиб қолган.
Декан сифатидаги фаолияти билан бирга „Траининг фор Бусинесс“ каби бир нечта курсларга раҳбарлик қилган ва уларни кейинчалик савдо ҳамда бизнес бошқаруви коллежига айлантирган. Кинлей аввал Иллиноис университети вице-президенти, сўнг вақтинчалик президенти, 1920-йилда эса университет президенти бўлган.
Кинлей Иллиноис „Индустриал Инсуранcе Cомпанй“да (1906–1907-йиллар) ва „Иллиноис Тах Cоммиссион“да (1910-1930-йиллар) ўз фаолиятини юритган. Шунингдек, у ҳукумат номидан турли халқаро конференсияларда вакил сифатида қатнашган ва кўплаб қўмиталар аъзоси бўлган. Классик иқтисодчи сифатида Кинлей 1914-йилда Америка иқтисодиёт ассоциацияси олдидаги нутқида давлат иқтисодий фаолиятни назорат қилишга киришса, ҳукмрон табақалар инсон фаолиятининг бошқа соҳаларига, масалан дин ва сиёсатга ўтиб кетиши мумкинлигидан ўз хавотир билдирган.
Илмий ишлари
Унинг асарлари қаторида „Тҳе Индепендент Треасурй оф тҳе Унитед Статес“ (1893-йилги докторлик диссертацияси), ҳамда „Cомптроллер оф тҳе Cурренcй“га тақдим этилган „Тҳе Усе оф Cредит Папер ин Оур Cурренcй“ номли ҳисоботи муҳим вазифани бажаради. Ушбу илмий тадқиқот 1896-йилги давлат расмий ҳисоботида чоп этилган. 1904-йилда Кинлей „Моней“ (Пул) асарини ёзган[2]. 1907-йилги банк ваҳимасидан сўнг Кинлей яна „Cомптроллер оф тҳе Cурренcй“ билан ҳамкорликни давом эттириб, миллий пул комиссияси топшириғи билан икки монография тайёрлаган: „Тҳе Индепендент Треасурй оф тҳе Унитед Статес анд Иц Релатион то тҳе Банкс оф тҳе Cоунтрй“ ва „Тҳе Усе оф Cредит Инструменц ин Пайменц ин тҳе Унитед Статес“[3]. Иллинойс университети нашриёти 1949-йилда унинг вафотидан кейин таржимаи ҳолини (автобиографиясини) нашр эттирган[4].
Шахсий ҳаёти
Давид Кинлей 1897-йилда Кате Рутҳ Неал билан турмуш қурган. У 1931-йилда Гонконгда Кинлей билан хизмат сафарида бўлган пайтда вафот этган.
Манбалар
- ↑ "Давид Кинлей: Фифтеэнтҳ Пресидент оф тҳе Америcан Эcономиc Ассоcиатион, 1913". Тҳе Америcан Эcономиc Ревиэw 35 (4). 1945. ИССН 0002-8282. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/1809375.
- ↑ Давид Кинлей. Моней; а Студй оф тҳе Тҳеорй оф тҳе Медиум оф Эхчанге. Маcмиллан, 1904. ОCЛC 449012.
- ↑ Давид Кинлей. Тҳе Индепендент Треасурй оф тҳе Унитед Статес анд Иц Релатионс то тҳе Банкс оф тҳе Cоунтрй. У.С. Говернмент Принтинг Оффиcе, 1910. ОCЛC 73896.
- ↑ Кинлей, Давид. Аутобиограпҳй. ОCЛC 4206879.