David Livingston
Давид Ливингстон (инглизча: Давид Ливингстоне; 1813.19.3, Блантайр, Ланарк графлиги — 1873-йил, 5-январ, Читамбо, Замбия) — шотландиялик сайёҳ. Ихтисоси — врач. Марказий ва Жанубий Африкани тадқиқ қилган. 1840-йилда Лондон миссионерлар жамияти томонидан Жанубий Африкага юборилган. 1841 — 1852 йилларда Калаҳари бечуанлари орасида яшаб, ўша ерларни урганди. 1849-йилда Нгами кўли ва 1851-йилда Линянти дарёси ҳамда Квандо (Замбези дарёси ирмоги) дарёси этагигача етиб борди. 1853—54 йилларда Замбези дарёси бўйлаб юриб, Атлантика океанининг Луанда соҳилларига чиқди. 1855-йилда Замбези дарёсининг бутун оқимини делтасигача ўрганди ва европалилардан биринчи бўлиб Виктория шаршарасини кўришга муяссар бўлди. 1856-йил майда Келимане шаҳри якинида Ҳинд океани соҳилига етиб келиб, материкни кесиб ўтишни якунлади. Буюк Британияга қайтиб, 1857-йилда саёҳати ҳақида асарларини нашр қилдирди; ушбу саёҳати учун Ливингстонни Қироллик география жамияти олтин медал билан тақдирлади.
| Давид Ливингстон | |
|---|---|
|
|
Ливингстон 2-саёҳатида (1858—64) Ширва ва Няса кўлларини тадқиқ этди. 3-саёҳатида (1866—73) Танганика кўлини ўрганди, Бангвеулу кўли ва Лаулаба дарёсини тавсифлади. Огир хасталаниб, орқага қайтди ва Танганика кўлининг шарқий соҳилида, Ужижида тўхтади. Бу ерда уни Г. Стенли излаб топиб, бир-галикда Танганика кўлининг шим.-қисмларини ўргандилар ва Нил дарёсининг бу кўл билан богланмаганлигини аниқладилар. Ливингстон саёҳати вақтида Бангвеулу кўлидан жануброқдаги Читамбо деган жойда вафот этди. Жасади Буюк Британияга келтирилиб, Вестминстер аббатлигига дафн этилган.
Саёҳати даврида Ливингстон 1000 дан ортиқ пунктларнинг жойлашган ўрнини аниқлади; биринчи бўлиб Жанубий Африка релефининг илмий тавсифини берди. Замбиядаги шаҳар, Шарқий Африкадаги тоғлар, Конго дарёсидаги шаршара Ливингстон номи билан аталади. Ливингстон инсонпарвар бўлган, қуллар билан савдо қилишга қарши курашган. Шотландияда Глазго шаҳри яқинида Ливингстон мемориал музейи бор.
Манбалар
- Путешествия и исследования в Южной Африке с 1840 по 1856 гг., М., 1955; Путешествие по Замбези с 1858 по 1864 гг. [3 изд.], М., 1956; Последнее путешествие в Сентралную Африку (пер. с англ.), М., 1968.
Адабиёт
- Адамович М., Ливингстон, М., 1939.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |