Давид Мумфорд
Таваллуди 1937-йил 11-июн (1937-06-11) (89 ёш)
Wортҳ, Wест Суссех
Фуқаролиги АҚШ
Соҳаси Математика
Институтлар Броwн университети
Ҳарвард университети
Таълими Ҳарвард университети
Академик раҳбарлари Осcар Зариски
Машҳур шогирдлари Авнер Аш
Ҳенри Гиллет
Тадао Ода
Эмма Превиато
Малка Счапс
Жонатҳан Wаҳл
Машҳур ишлари Алгебраик геометрия
Мумфорд юзаси
Мумфорд–Шоҳ функсионали
Мукофотлари Путнам ҳамкори (1955, 1956)
Слоан стипендияси (1962)
Фиэлдс медали (1974)
МаcАртҳур стипендияси (1987)
Шаw мукофоти (2006)
Стеэле мукофоти (2007)
Wолф мукофоти (2008)
Лонгуэт-Ҳиггинс мукофоти (2005, 2009)
Миллий фан медали (2010)
ББВА Фоундатион Фронтиэрс оф Кноwледге Аwард (ББВА жамғармаси Илм чегаралари мукофоти)

Давид Брянт Мумфорд (талаффузи: Девид Браянт Мамфорд) (1937-йил 11-июнда туғилган) — америкалик математик. У алгебраик геометрия соҳасидаги ишлари билан танилган. Мумфорд 1974-йили Фиэлдс медали билан, 2008-йил Wолф мукофоти билан тақдирланган. Ҳозир у Броwн университетининг амалий математика бўлимида профессор бўлиб ишлайди.

Мумфорднинг отаси америкалик, онаси эса англиялик бўлган. У Ҳарвард университетида ўқиган. 1961-йилда Осcар Зариски раҳбарлигида „Ҳар қандай эгри чизиқ учун модуллар фазосининг мавжудлиги“ (инглизча: Эхистенcе оф тҳе Модули Счеме фор Cурвес оф Анй Генус) номли диссертациясини ҳимоя қилган.

Мумфорднинг асосий иши алгебраик геометрия соҳасига тегишлидир. У Ҳарвард мактабининг анъаналарини давом эттириб, эски анъаналарни сақлаган ҳолда Алехандер Гротҳендиэcк фикрларидан фойдаланган.

Мумфорд 2012-йилдан бери Америка математика жамиятининг аъзосидир. У 1995-1998-йилларда Халқаро математика иттифоқининг президенти бўлган.