Файл:Очилдиев Давид Якубаевич(1).жпг
Очилдиев Давид Якубаевич

Давид Ёқубович Очилдиев — Совет тарихчиси ва шарқшуноси, Афғонистоннинг янги ва энг янги тарихи бўйича мутахассис, тарих фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби.

Очилдиев Давид Ёқубович
Таваллуди
Фарғона шаҳри
Вафоти Ню-Ёрк
Истиқомат жойлари Фарғона шаҳри, Ню-Ёрк
Фуқаролиги фуқаролиги=SSSR bayrogʻi СССР
Миллати яҳудий
Соҳаси тарихчи
Иш жойлари ФДПИ
Академик раҳбарлари Профессор А.Х.Бобохўжаэв, Профессор Н. А. Халфин
Машҳур ишлари

Афғон халқининг миллий мустақиллик учун кураши ва ички ислоҳотларига бағишланган очерклар (1900—1914).Ташкент, 1967.

Мустақиллика эришиш арафасида Афғонистоннинг ижтимоий-сиёсий ғояси. Ташкент, 1972.
Мукофотлари „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби“, „Халқ маорифи аълочиси“ кўкрак нишони

Биографияси

Очилдиев Давид Ёқубович — 1932-йил 2-декабр куни Фарғона шаҳри яҳудий оиласида таваллуд топган. Отаси — Ёқуб Шолом Очилдиев. Узоқ йиллар қишлоқда Совет истеъмол кооперацияси тизимида ишлаган. Онаси — Мазол Манахимовна Ядгарова. Давид 1951-йилда Фарғона шаҳридаги 10-сон ўрта мактабни тамомлаган. 1991-йилда доимий яшаш учун АҚШ давлатига кўчиб кетган. Очилдиев Давид Ёқубович 2020-йил 6-май куни АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳрида 88 ёшида юрак ҳуружидан вафот этди[1]. 2020-йил 7-май куни Ню-Ёркдаги Квинс шаҳрининг Моунт Cармел қабристонида дафн этилган.

Маълумоти

1953-йилда Ўрта Осиё Давлат университетининг (САГУ) Шарқ факултетига ўқишга кирди ва олийгоҳни 1958-йилда „Шарқ мамлакатлари тарихи“ мутахассислиги бўйича имтиёзли диплом билан тамомлади.

Илмий фаолияти

Очилдиев Давид Ёқубович ўз меҳнат фаолиятини 1959-йилнинг январ ойида Фарғона давлат педагогика институтида кафедра ўқитувчиси лавозимида бошлади. Бир йилдан кейин у Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти қошидаги кундузги аспирантурага кирди. Аспирантурани тамомлагач, шу институтнинг Афғонистон ва Эрон факул’тетига кичик илмий ходим лавозимига ишга қабул қилинди. У ўзбек, тожик ва рус тиллари билан бир қаторда инглиз, форс ва пуштун тилларини яхши биларди. Профессор А.Х.Бобохўжаэв раҳбарлигида „Омонуллахон ислоҳотлари“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1963-йил 17-октябрда „ХХ аср бошларида Афғонистон ички сиёсий ва халқаро аҳволининг айрим масалалари“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1967-йилда унга доцент илмий унвони берилди. 1963-йилда тарих фанлари номзоди бўлди. 1964-йилнинг ўрталарида Д.Я.Очилдиев ФДПИга қайтиб келди ва умумий тарих кафедрасининг катта ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсата бошлади. 1965-1968-йилларда шу кафедранинг мудири лавозимида меҳнат қилди. 1968-1970-йилларда катта илмий ходим лавозимига ўтказилди ва икки йил муддатга СССР Фанлар академияси Шарқшунослик институтига хизмат сафарига юборилди. Бу ерда у докторлик диссертация устида иш олиб борди. 1971-йилда Д.Я.Очилдиев Фарғона давлат педагогика институти умумий тарих кафедрасининг мудири, 1973-1988-йилларда эса институтнинг илмий ишлар бўйча проректори бўлиб ишлади[2]. 1965-1991-йиллари Фарғона давлат педагогика институтининг Халқаро тарих кафедрасида кафедра мудири бўлиб фаолият юритди. 1970-1973-йилларда Москва шаҳрида СССР Фанлар академияси Шарқшунослик институти докторантурасини тугатди. Профессор Н. А. Халфин раҳбарлигида 1974-йилда СССР Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида „Кичик афғон ҳаракати“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди ва тарих фанлари докторлигини олди.

Унвонлари

Йирик олим ва моҳир фан ташкилотчисининг баракали илмий-педагогик фаолияти ва кадрлар тайёрлашга қўшган ҳиссаси ҳукумат томонидан муносиб тақдирланди. Унга 1983-йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби“ унвони берилди. Айни вақтда у Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қатор фахрий ёрлиқлари билан мукофотланди, „Халқ маорифи аълочиси“ кўкрак нишонини олишга муяссар бўлди.

Илмий ишлари

Олим 8 та монография, 2 та рисола, 1 та ўқув қўлланма ва 200 дан ортиқ илмий ва илмий-услубий ишлар эълон қилди. 17 нафар фан номзоди ва 2 нафар фан доктор шогирдлар чиқарган[3].

Монографиялари

Афғон халқининг миллий мустақиллик учун кураши ва ички ислоҳотларига бағишланган очерклар (1900—1914).Ташкент, 1967. Мустақиллика эришиш арафасида Афғонистоннинг ижтимоий-сиёсий ғояси. Ташкент, 1972. Ёш афғон ҳаракати (1900—1929).Ташкент, 1985. Бухоро яҳудийларининг тарихи (қадимги замондан ХИХ-аср ўрталарига), книги И-ИИ.Мир Cоллеcтион, Ню-Ёрк, 2001.-ИСБН 1-893552-09-8 А Ҳисторй оф тҳе Букҳаран Жеwс бй Давид Очилдиэв, 2005, 216 пагес. Публишер: Мир Cоллеcтион Публишинг Ҳоусе (Септембер 15, 2005). ИСБН 189355225Х[4][5]

Манбалар

  1. ↑ „[:узДАВИД ЯКУБОВИЧ ОЧИЛДИЕВ[:]“]. 2022-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-август.
  2. ↑ „архив нусхаси“. 2019-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-август.
  3. ↑ ҳттп://э-либрарй.намду.уз
  4. ↑ ҳттпс://эверипедиа.орг/wики/ланг_эн/Давид_Очилдиев[сайт ишламайди]
  5. ↑ ҳттпс://алчетрон.cом/Давид-Очилдиев