Давид Роcкефеллер (талаффузи: Девид Рокфеллер, 1915-йил 12-июн – 2017-йил 20-март) – америкалик банкир, Часе Манҳаттан корпорациясининг раиси ва бош ижрочи директори бўлган. Рокфеллерлар оиласи учинчи авлодининг энг кекса тирик аъзоси ва 2004-йилдан вафотигача оила бошлиғи эди[1]. Рокфеллер Жон Д. Рокфеллер ва Эбби Алдрич Рокфеллернинг бешинчи ўғли, кенжа фарзанди, Жон Д. Рокфеллер ва Лаура Спелман Рокфеллернинг набираси эди[2].

Давид Роcкефеллер

1984-йилда
Ташқи алоқалар кенгаши раиси
Мансаб даври
1970-йилдан – 1985-йилгача
Ўтмишдоши Жоҳн Ж. МcCлой
Вориси Петер Георге Петерсон
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 12-июн 1915-йил
Ню Ёрк, У. С.
Вафоти 20-март 2017-йил(2017-03-20)
(101 ёшда)
Поcантиcо Ҳиллс
Сиёсий партияси Республикачилар
Турмуш ўртоғи
Маргарет МcГратҳ
(турм. 1940; вафот этган 1996)
Болалари
Ота-онаси
Қариндошлари Рокфеллерлар
Таълим
Касби Финанcиал эхеcутиве, пҳилантҳропист, wритер

У ўзининг кенг кўламли сиёсий алоқалари билан ажралиб турарди. Ўлими вақтида унинг бойлиги 3,3 миллиард долларга баҳоланган эди[3].

Болалиги ва ёшлиги

Рокфеллер Ню-Ёрк шаҳрида туғилган. Wест 54тҳ Стреэт, 10-уй манзилидаги саккиз қаватли уйда ўсган, бу шаҳарда ўша пайтда қурилган энг баланд хусусий уй эди[4]. Рокфеллер молиячи Жон Девиссон Рокфеллер ва социалист Абигейл Грин „Эбби“ Алдричдан туғилган олти фарзанднинг энг кичиги эди[5]. Унинг отаси Жон „Стандард Оил“ компанияси асосчиси Жон Дависон Рокфеллер ва онаси мактаб ўқитувчиси Лаура Селестия „Cеттиэ“ Спелман[6].

Унинг онаси Эбби Род-Айленд АҚСҲ сенатори Нелсон Вилмарт Алдрич ва Абигайл Пирс Труман „Эбби“ Чапманнинг қизи эди[6]. Девиднинг бешта катта укалари – Эбби, Жон ИИИ, Нелсон, Лоранс ва Уинтроп.

Рокфеллер Гарлемдаги 123-кўчада жойлашган Линколн экспериментал мактабида ўқиди. Колумбия университети билан боғланган мактаб Рокфеллернинг хайрия таълим ташкилоти – Умумий таълим кенгаши ёрдамида ташкил этилган[7][8].

1936-йилда Рокфеллер Гарвард университетини аъло баҳоларга тамомлаган ва „Тҳе Гарвард Cримсон“ журналида муҳаррир бўлиб ишлаган[9]. Гарвардда бир йил иқтисод, сўнгра бир йил Лондон Иқтисодиёт мактабида (ЛСЕ) Фридрих фон Хаек қўл остида таҳсил олди[10]. Рокфеллер хориждаги фаолияти давомида қисқа муддат Часе Манҳаттан банкининг Лондон филиалида ишлади.

Америка Қўшма Штатларига қайтиб, аспирантурада ўқишни тугатгандан сўнг, 1940-йилда Чикаго университетида иқтисод бўйича фан номзоди илмий даражасини олди[11].

Фаолияти

Чикагода ўқишни тугатгандан сўнг, Ню-Ёрк мери Фиорелло Ла Гуардианинг котиби бўлиб ишлади[12]. 1941-йилдан 1942-йилгача Рокфеллер Қўшма Штатлар Мудофаа, соғлиқни сақлаш ва фаровонлик хизматлари бошқармаси минтақавий директорининг ёрдамчиси бўлган.

Рокфеллер 1943-йилда АҚСҲ армиясига хизматга кирди. 1945-йилда капитан унвонини олди. Иккинчи жаҳон уруши пайтида Шимолий Африка ва Франсияда ҳарбий разведкада хизмат қилган. Сиёсий ва иқтисодий разведка бўлинмаларини ташкил қилган. Мериленд штатининг Форт-Ритчи шаҳрида махсус тайёрланган „Ритчи Бой“ махфий бўлинмасида хизмат қилган[13]. Париждаги Америка элчихонасида ҳарбий атташе ёрдамчиси бўлиб ишлаган[14].

1946-йилда Рокфеллер узоқ вақтдан бери оила билан боғланган Часе Натионал Банк ходимларига қўшилди[15]. Ўша пайтда раис Рокфеллернинг амакиси Wинтроп Алдрич эди[16]. Часе Банк тижорий банк бўлиб, бошқа таниқли молия институтлари ва Генерал Элеcтриc каби йирик корпоратив мижозларга хизмат кўрсатади. 1930-йилда Рокфеллер марказининг муҳим биринчи ижарачисига айланган[17]. Банк нефт саноати билан чамбарчас боғланган ва уни молиялаштирган бўлиб, унинг директорлар кенгаши билан Стандард Оил вориси компаниялари, хусусан Эххон Мобил билан узоқ муддатли алоқаларга эга[15]. Часе Натионал 1955-йилда Часе Манҳаттан банкига айланди. Ҳозир ЖПМорган Часе деб аталади[18].

Рокфеллер ташқи алоқалар департаментида менежер ёрдамчиси сифатида иш бошлаган. Кофе, шакар ва металлар халқаро савдосини молиялаштирди. Бутун дунё бўйлаб 1000 дан ортиқ вакиллик банклари билан алоқаларни давом эттирди. 1960-йилда департамент раиси бўлган. У 1969-йилдан 1980-йилгача Часе Манҳаттан компаниясининг раиси, бош ижрочи директори ва 1981-йилгача раиси бўлган. 1980-йилда банкнинг 1,7% аксияларига эга бўлган энг йирик индивидуал аксиядори эди[19].

Бош директор сифатидаги фаолияти давомида Часе халқаро миқёсда тарқалди ва дунёдаги энг йирик корреспондент банкларнинг глобал тармоғи туфайли жаҳон молия тизимининг таркибий қисмига айланди. 1973-йилда Часе ўша пайтдаги Совет Иттифоқининг Москва шаҳрида Америка банкининг биринчи бўлимини очди. Ўша йили Рокфеллер Хитойга сафар қилди, натижада унинг банки Хитой Миллий Банкининг АҚШдаги биринчи вакил банкига айланди[20].

Бу даврда Часе Манҳаттан кўплаб номолиявий корпорациялар устидан ўз таъсирини кенгайтирди. 1979-йилда „Йирик корпорациялар устидан банк назоратининг аҳамияти“ номли тадқиқотда АҚШда жойлашган йирик молия институтлари бошқа корпорациялар устидан энг кўп назоратга эга бўлганлиги ҳақида тахмин қилинган[21]. Тадқиқот шуни аниқлайди:

„Рокфеллер томонидан бошқариладиган Часе Манҳаттан банки рўйхатда биринчи ўринни эгаллаган ва 16 компанияни назорат қилади“.

У чет эл сафарларига ҳаддан ташқари кўп вақт сарфлагани учун айбланган. Часе 1970-йилларнинг ўрталарида, шаҳар банкрот бўлиш арафасида турган пайтда Ню-Ёркдаги кўпроқ қимматли қоғозларга эга эди. 1974-йилда аудит облигациялар савдосидаги йўқотишлар камайтирилганлигини аниқлаган. 1975-йилда банк Федерал захира томонидан „муаммоли банк“ деб топилганди[15].

1974-йилдан 1976-йилгача Часе даромади 36 фоизга камайди, энг катта рақиблариники эса 12 фоиздан 31 фоизгача ўсди. Банкнинг даромади 1976-1980-йиллар оралиғида икки баравар кўпайди ва активлар эвазига рақиби Cитибанкни анча ортда қолдирди. 1981-йилга келиб банкнинг молиявий аҳволи тўлиқ тикланди[15].

1979-йил ноябр ойида Эрон шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий лимфомадан даволаниш учун АҚШга келган. Часе Банк раиси бўлган Рокфеллер халқаро можарога аралашиб қолган. Ўшанда у Ҳенрй Киссингер, Жон Макклой ва Рокфеллер ёрдамчилари билан биргаликда АҚШ Давлат департаменти орқали президент Жимми Картерни шоҳ билан кўришишга кўндирди. Бу ҳаракат Эронда гаровга олиш инқирози деб номланувчи воқеани қўзғатди. Рокфеллерни оммавий ахборот воситаларининг, хусусан, Тҳе Неw Ёрк Тимес газетасининг нишонига айланди[14].

Рокфеллер 1981-йилда банк бошқарувидан чиқди. Унинг ўрнига Wиллард C. Бутчер келди. Часе компаниясининг собиқ раиси Макклой ўшанда Рокфеллер тарихга буюк банкир сифатида эмас, балки „ҳақиқий шахс, жамиятнинг таниқли аъзоси“ сифатида кириб боришига ишонишини айтган эди[15].

Сиёсий алоқалари

Рокфеллер Дуайт Эйзенхауэрдан бошлаб хорижий етакчилар ва АҚШ президентлари билан учрашган. Баъзида у юқори даражадаги бизнесда норасмий эмиссар бўлиб хизмат қилган[22]. Саддам Ҳусайн, Фидел Cастро, Никита Хрушчёв ва Михаил Горбачёв билан учрашган[14].

Президент Жимми Картер унга Қўшма Штатлар молия вазири лавозимини таклиф қилган, аммо у рад этган[23].

Рокфеллер Часе манфаатларини кенгайтиришда автократлар билан дўстлашгани учун танқид қилинди. Девид Брукс 2002-йилда Рокфеллер „ўз ҳаётини ҳукмрон синф клубида ўтказган ва клуб аъзолари нима қилишмасин, уларга содиқ бўлган“ деб ёзган. Унинг таъкидлашича, Рокфеллер „нефтга бой диктаторлар“, „Совет партияси бошлиқлари“ ва „маданий инқилобнинг хитойлик жиноятчилари“ билан битимлар тузган[15].

Рокфеллер Генри Киссинжер билан 1954-йилда Киссинжер Девид Рокфеллер аъзоси бўлган ядровий қуроллар бўйича халқаро алоқалар гуруҳи директори этиб тайинланганида учрашди[24][25]. Киссингерни ака-ука Рокфеллерлар жамғармаси васийлик кенгашига тайинлади. Часе банкининг Чилидаги манфаатлари ва 1970-йилда Салвадор Алленденинг сайланиши мумкинлиги ҳақида тез-тез маслаҳатлашди[25]. Рокфеллер 1971-йилда „Хитойга кириш“ ташаббусини қўллаб-қувватлади[26].

У республикачи ва партиявий бўлса-да, акаси Нелсоннинг сиёсий амбициялари ва давлат сиёсати позициясидан келиб чиққан мўтадил „Рокфеллер Республикачилари“ аъзоси эди. 2006-йилда у Голдман Сачснинг собиқ раҳбарлари ва бошқалар билан ҳамкорликда Вашингтонда жойлашган Республикачиларга маблағ йиғиш гуруҳини тузди ва мафкуравий даъвогарлар устидан мўтадил республикачилар номзодларини қўллаб-қувватлади[27].

Рокфеллер Марказий разведка бошқармаси (CИА) директори Аллен Даллес ва унинг акаси, Эйзенхауэр маъмуриятининг Давлат котиби Жон Фостер Даллес билан коллеж йилларидан бери таниш эди[14][28]. Айнан Рокфеллер марказида Аллен Даллес Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин МИ6 билан яқин алоқада бўлган, АҚШнинг асосий операциялари ҳам марказда бўлган ўзининг операцион марказини ташкил қилган[29]. Унинг амакиваччаси, Марказий разведка бошқармаси агенти Кермит Рузвелт 1953-йилги Эрон давлат тўнтаришида иштирок этган[14].

1950-йилларда Марказий разведка бошқармасининг муҳим таҳлилчиси бўлган Уилям Бунди билан дўстлашди. Миллий Хавфсизлик Кенгаши билан алоқачисига айланди ва кейинчалик умрбод дўсти бўлди[30][31].

1964-йилда Сол Линовиц каби Американинг бошқа бизнес вакиллари билан биргаликда Рокфеллер нотижорат халқаро ижроия хизмати корпусига асос солди. бу ривожланаётган мамлакатларни хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга ёрдам беради[32]. 1979-йилда Ню-Ёрк ишбилармонларининг нотижорат аъзолик ташкилоти бўлган Ню-Ёрк шаҳри учун ҳамкорлик ташкилотини тузди. томонидан 1992-йилда Ню-Ёрк Федерал захира банки раҳбари томонидан Россияга банк тизимини модернизация қилиш бўйича маслаҳат бериш учун Президент Борис Елцин қўллови билан тузилган Россия-Америка банкирлари форумининг етакчи аъзоси этиб сайланди.[33].

Шахсий ҳаёти

1940-йилда Маргарет МакГратга уйланди[15]. У 1996-йилда вафот этган. Уларнинг олти фарзанди бор:

Девид Рокфеллер-кичик (1941-йил 24-июлда туғилган) – „Роcкефеллер Фамилй & Ассоcиатес“ компанияси раиси ўринбосари, Роcкефеллер Финанcиал Сервиcес компанияси раиси, бошқа кўплаб оилавий институтлар қаторида Рокфеллер жамғармасининг ишончли вакили, Рокфеллерлар фонди ва Роcкефеллер & Cо., Инc.нинг собиқ раиси[15].

Абигайл Алдрич Рокфеллер (1943-йилда туғилган) – эколог ва феминист. Энг катта ва исёнкор қизи, у марксизмга қизиқиб қолган ва Фидел Кастронинг ашаддий мухлиси. 1960-йилларнинг охири/1970-йилларнинг бошидаги радикал феминист бўлиб, „Аёллар озодлиги“ ташкилотига аъзо бўлган, кейинчалик „Cелл 16“ деб номланган гуруҳни ташкил қилган. Эколог, аёллар озодлик ҳаракатининг фаол тарафдори[34].

Нева Рокфеллер (1944-йилда туғилган) – иқтисодчи. Глобал ривожланиш ва атроф-муҳит институти директори, Рокфеллер ака-ука жамғармасининг ишончли вакили ва вице-президенти[15].

Маргарет Дуланй Рокфеллер (1947-йилда туғилган) – 1986-йилда Сйнергос институтининг асосчиси, ташқи алоқалар бўйича кенгаш бошқаруви аъзоси, Гарвард университетининг Девид Рокфеллер номидаги Лотин Америкаси тадқиқотлари марказининг маслаҳат қўмитасида ишлайди[15].

Ричард Гилдер Рокфеллер (1949–2014) – шифокор, „Чегара билмас шифокорлар“ халқаро ёрдам гуруҳининг Америка Қўшма Штатлари маслаҳат кенгаши раиси, Рокфеллер ака-ука жамғармасининг ишончли вакили ва раиси бўлган[35].

Эйлин Рокфеллер (1952-йил 26-февралда туғилган) – 2002-йилда Ню-Ёрк шаҳрида ташкил этилган Рокфеллер хайрия маслаҳатчилари гуруҳининг асосчиси[15].

Мукофотлари

  • АҚСҲ Президентининг озодлик медали
  • Фахрий Легион медали
  • Армиянинг фахрий медали
  • Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун ордени
  • Перу Қуёши ордени
  • Кедр миллий ордени
  • Катта Тож ордени
  • Астеклар бургути ордени
  • Жанубий Хоч ордени
  • Франсиско Миранда ордени
  • Фахрий Легион ордени
  • Катта Хоч ордени
  • Оқ фил ордени

Хайрия ишлари

2008-йилда Гарвард Университетига 100 миллион доллар хайрия қилди[36].

Манбалар

  1. ↑ „Жамес С. Роcкефеллер, 102, Диэс; Wас а Банкер анд а '24 Олймпиан“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2004-йил 11-август). Қаралди: 2012-йил 16-сентябр. „Жамес Стиллман Роcкефеллер, wҳо ҳелпед cаптуре ан Олймпиc роwинг титле фор тҳе Унитед Статес бефоре а банкинг cареэр wитҳ а cомпанй тҳат эвентуаллй беcоме Cитигроуп, диэд естердай ат ҳис ҳоме ин Греэнwич, Cонн., ҳис фамилй анноунcед. Ҳе wас 102.“.
  2. ↑ #305 Давид Роcкефеллер Ср – Тҳе Wорлдъс Биллионаирес 2009 – Форбес.cом
  3. ↑ „Давид Роcкефеллер, Ср“. Форбес. Қаралди: Марч 20, 2017.
  4. ↑ Миллер. „Дайтониан ин Манҳаттан: Тҳе Лост Ж. Д. Роcкефеллер Жр. Ҳоусе – Но. 10 W 54тҳ Ст.“. Дайтониан ин Манҳаттан (2013-йил 18-март). Қаралди: 2016-йил 24-май.
  5. ↑ Беэ, Ҳарриэт Счоэнҳолз. Арт ин Оур Тиме: А Чрониcле оф тҳе Мусеум оф Модерн Арт. Неw Ёрк, НЙ: Тҳе Мусеум оф Модерн Арт, 2004 — 19-бет. ИСБН 978-0-87070-001-9. 
  6. ↑ 6,0 6,1 Wеир, Роберт Э.. Cласс ин Америcа: Ан Энcйcлопедиа. Неw Ёрк, НЙ: Блоомсбурй Публишинг УСА, 2007 — 712-бет. ИСБН 978-0-313-06835-5. 
  7. ↑ Литтле, Cарл. Тҳе Арт оф Даҳлов Ипcар. Доwн Эаст Боокс, 2010 — 122-бет. ИСБН 978-0-89272-809-1. 
  8. ↑ Реисч, Георге А.. Тҳе Политиcс оф Парадигмс: Тҳомас С. Куҳн, Жамес Б. Cонант, анд тҳе Cолд Wар "Струггле фор Мен'с Миндс". Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 2019 — 6-бет. ИСБН 978-1-4384-7367-3. 
  9. ↑ Бетҳелл, Жоҳн Т.. Ҳарвард А то З. Cамбридге, Масс.: Ҳарвард Университй Пресс, Жуне 30, 2009 — 183-бет. ИСБН 978-0-674-01288-2. Қаралди: 2018-йил 4-январ. 
  10. ↑ „Тҳе Фитзгералдс анд тҳе Кеннедйс Бефоре 1960“. фунтривиа.cом. 2013-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 3-ноябр.
  11. ↑ Смитҳ, Тимотҳй Р.. „Давид Роcкефеллер Ср., стеwард оф фамилй фортуне анд Часе Манҳаттан Банк, диэс ат 101“. Чиcаго Трибуне. Қаралди: 2017-йил 6-ноябр.
  12. ↑ Ҳарр & Жоҳнсон (1988)
  13. ↑ CБС, "60 Минутес, „ Сеасон 53, эписоде 34, фирст пресентед Май 9, 2021.
  14. ↑ 14,0 14,1 14,2 14,3 14,4 Роcкефеллер (2002)
  15. ↑ 15,00 15,01 15,02 15,03 15,04 15,05 15,06 15,07 15,08 15,09 15,10 Канделл, Жонатҳан. „Давид Роcкефеллер, Пҳилантҳропист анд Ҳеад оф Часе Манҳаттан, Диэс ат 101“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2017-йил 20-март). Қаралди: 2017-йил 20-март.
  16. ↑ Тҳе Сcрибнер Энcйcлопедиа оф Америcан Ливес: М-З, иллустратед О'Неилл: , C. Сcрибнер'с Сонс, 2003 — 270-бет. ИСБН 9780684312224. 
  17. ↑ Маркҳам, Жеррй W.. А Финанcиал Ҳисторй оф тҳе Унитед Статес: Фром Чристопҳер Cолумбус то тҳе Роббер Баронс (1492-1900), иллустратед, М.Э. Шарпе, 2002 — 308-бет. ИСБН 9780765607300. 
  18. ↑ Cамерон ИИИ, Георге Д.. Интернатионал Бусинесс Лаw: Cасес анд Материалс. Ван Ре Публишинг, ЛЛC, 2015 — 97-бет. ИСБН 9780990367147. 
  19. ↑ “Тҳе Чанге ат Давид’с Банк", Тиме, Септембер 1, 1980.
  20. ↑ „Тҳе Ҳисторй оф ЖПМорган Часе & Cо.“. www.жпморганчасе.cом. 2017-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 21-март.
  21. ↑ Котз, Давид (1979). „Тҳе Сигнифиcанcе оф Банк Cонтрол овер Ларге Cорпоратионс“. Жоурнал оф Эcономиc Иссуэс. 13-жилд, № 2. 407–426-бет. дои:10.1080/00213624.1979.11503647. ЖСТОР 4224816.
  22. ↑ Жанус, Чристопҳер Георге. Ароунд тҳе wорлд ин 90 еарс. Шеффиэлд Боокс, 2003 — 63-бет. 
  23. ↑ Треастер, Жосепҳ Б.. Паул Волcкер: Тҳе Макинг оф а Финанcиал Легенд. Жоҳн Wилей & Сонс, 2011 — 35-бет. ИСБН 9781118160855. 
  24. ↑ Гросе (1996)
  25. ↑ 25,0 25,1 Исааcсон (2005)
  26. ↑ Wилсон (1986)
  27. ↑ Форсйтҳе, Мичаэл. „'Роcкефеллер Републиcанс' Опен Wаллец то Баcк Партй Модератес“. Блоомберг.cом (2006-йил 17-октябр). 2007-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-сентябр.
  28. ↑ Перлофф (1988)
  29. ↑ Сродес (1999)
  30. ↑ Бирд (1998)
  31. ↑ Реич (1996)
  32. ↑ Ҳоллей, Жоэ. „Формер Дипломат Сол Линоwитз, 91, Диэс“. Тҳе Wашингтон Пост (2005-йил 18-март). Қаралди: 2013-йил 3-октябр.
  33. ↑ Қуинт, Мичаэл. „У.С. Адвисерс Wилл Аид Руссианс Ин Модернизинг Банкинг Сйстем“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1992-йил 20-июн). Қаралди: 2008-йил 23-март.
  34. ↑ Эчолс (1989)
  35. ↑ Сантора, Марc, „Ричард Роcкефеллер Киллед ин Неw Ёрк Плане Cраш“, Неw Ёрк Тимес, Жуне 13, 2014' ретриэвед Жуне 13, 2014.
  36. ↑ Алумнус донатес $150 миллион то Ҳарвард