David Saldadze
Давид Тенгизович Салдадзе (украинча: Давид Тенгізович Салдадзе ;Давид Тенгизович Салдадзе, Кутаиси) - украиналик ва ўзбек курашчиси, 2000-йилги Олимпия ўйинлари совриндори. Георгий Салдадзенинг укаси.
| Давид Тенгизович Салдадзе | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1988-йил 26-июл Хасавюрт, Доғистон АССР, Россия СФСР, СССР |
| Фаолият йиллари | 1997-йил – ҳ.в. |
| Бўйи | 160 см |
| Вазни | 55 кг.гача |
| Спорт | |
| Қайси спорт | эркин кураш |
| Клуби | Динамо (Хасавюрт) |
| Мураббий(лар)и | С.Алиасхаров |
Таржимаи ҳоли
Давид Салдадзе Грузия ССРнинг Кутаиси шаҳрида туғилган ва 15 ёшида катта акаси Георгий яшаган Луганскга кўчиб ўтган. Айнан Луганскда Салдадзе кураш билан жиддий шуғуллана бошлади, уни Николай Иванович Рубежний тайёрлаган. Охирги мураббийи бошчилигида Давид Европа чемпионатининг ўсмирлар ўртасида тўртта турнирида ва 1996-йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
1998-йилда катталар даражасида Салдадзе Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган ва икки йилдан сўнг Сиднейдаги Олимпия ўйинларида Украина номидан иштирок этган. Салдадзе финалга чиққан, мазкур фаналда рингда унга қарши швед Микаэл Люнгберг чиққан. Ўша пайтларда юнон-рум кураш қоидаларида ўзаро тортишиш қоидаси мавжуд эди. Давид ғалаба қозониш ҳолатида эди ва уни амалга оширишга ҳаракат қилди. Бироқ, рақиб Давидга ушбу зарбани амалга ошришга йўл қўймади, бунинг учун у огоҳлантириш олди. Салдадзе икки очко билан тақдирланди. Бироқ ярим дақиқадан сўнг ҳакамлар ўз фикрларини ўзгартириб, буни аксини қилишди: Люнгбергга – икки очко, Салдадзега – огоҳлантириш берилди. 0:2 ҳисобида шведлар фойдасига бўлган курашда Салдадзе ҳисобни оширишга ҳаракат қилди ва ҳатто битта муваффақиятли ҳужумни амалга оширди. Бунинг учун ҳакамлар украиналик курашчига фақат битта очко беришди. Салдадзе рақибга босим ўтказишда давом этди, бироқ тез орада вақт тугади ва ҳисобни тенглаштиришга улгурмади. Ғалаба қозониш учун камида уч очко устунлиги зарур бўлгани сабабли, Ўйинлар ғолиби суд қарори билан аниқланди, натижада биринчи ўрин швед курашчисига берилди[1]. Украина жамоаси ҳакамнинг қарори устидан шикоят қилишга уриниб кўрди[2].
Олимпиададан кейин Давид Луганскдан Донецкка кўчиб ўтди. Ўша йилларда муваффақиятли бўлган Мариуполнинг „Азовмаш“ спорт клуби билан шартнома имзолади. Украина терма жамоаси бош мураббийи Александр Котов Салдадзега ишонишда давом этди ва уни 2004-йилда Афинада бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига жамоанинг да’вогарлик аризасига киритди. Биринчи жангда Салдадзе грузиялик Рамаз Нозадзега ютқазди. Аввалига Давид аниқ ғалаба қозонаётганди, лекин дастлаб ҳакамлар унга огоҳлантириш беришди ва ўн сониядан сўнг уни партерга қўйишди.
Олимпиададан сўнг низо туфайли Салдадзе дарҳол Украинани тарк этди[3]. Мариуполда унга Ўзбекистонга кўчиб ўтишни таклиф қилишди. Давид вазни ошириб, 120 килограммгача бўлган тоифада жанг қила бошлади. Ўзбекистон байроғи остида 2008-йилги Олимпиада (14-ўрин) ва 2010-йилги Осиё ўйинларида қатнашиб, сўнгги турнирда бронза медалини қўлга киритган.
Мукофотлари
- ИИИ-даражали „Буюк хизматлари учун“ ордени (06.10.2000)[4]
Ҳаволалар
- ↑ Борьба греко-римская. Олимпиада. Салдадзе уступил первое место шведу
- ↑ „Давид Салдадзе и украденное «золото»“. 2016-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-октябр.
- ↑ „Салдадзе: Україну залишив через конфлікт“. 2014-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-октябр.
- ↑ „Указ Президента України № 1114/2000 від 6 жовтня 2000 року «Про нагородження учасників збірної команди України ХХВИИ літніх Олімпійських ігор»“. 2018-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-декабр.(Украинча)