David di Donatello
Давид ди Донателло мукофоти — Италия Уйғониш даврининг рамзий ҳайкали бўлмиш Донателлонинг „Давид“и шарафига номланган бўлиб, ҳар йили Аccадемиа дел Cинема Италиано томонидан топшириладиган кино мукофотлар[1][2]. 2023-йил ҳолатига кўра, 26 та мукофот номинацияси мавжуд. Соҳа вакиллари томонидан овоз бериш орқали аниқланадиган ушбу мукофотлар Америкадаги Академия мукофотининг Италиядаги муқобили ҳисобланади[3].
| Давид ди Донателло мукофотлари | |
|---|---|
|
2014-йилда топширилган Давид ди Донателло мукофоти | |
| Асл номи | Давид ди Донателло |
| Тури | киномукофот |
| Тавсиф | Италия киноси соҳасидаги энг нуфузли мукофотлардан бири |
| Сана | ҳар йили |
| Мамлакат | Италия |
| Тақдим этувчи | Италия Кино Академияси |
| Ҳолати | топширилади |
| Таъсис этилган санаси | 1955 |
| Биринчи бор тақдирланиш | 1956-йил 5-июн |
| Охирги бор тақдирланиш | 2026 (71-маросим) |
| Вебсайт | Расмий сайти |
Тарихи
Давид ди Донателло киномукофотига 1955-йилда АГИС (Италия шоу-бизнес бош ассоциацияси) асосчи президенти, тадбиркор Итало Гемини томонидан ҳар йилги энг яхши Италия ва хорижий филмларни тақдирлаш мақсадида асос солинган. У илк бор 1956-йил 5-июлда Римда топширилган[4].
Давид ди Донателло киномукофоти Американинг Аcадемй Аwардс мукофоти билан бир хил мезонларга амал қилади[3].
Италияда „Настро д’Аргенто“ каби шунга ўхшаш мукофотлар қарийб ўн йилдан бери мавжуд эди, бироқ улар кинотанқидчилар ва журналистлар томонидан овоз бериш орқали аниқланарди. „Донателло“ мукофотлари кино саноати вакиллари, жумладан, актёрлар, продюсерлар, режиссорлар, ссенарийнавислар ва техник ходимлар томонидан берилади[5].
Римдан кейин, 1957-йилдан 1980-йилгача маросим Таормина кинофестивали доирасида Таорминадаги Юнон театрида ўтказилди, сўнгра икки марта Флоренсияда бўлиб ўтди ва якунда яна Римга қайтди; у ҳамиша Италия Республикаси Президенти кўмагида ҳамда ҳозирда Рим шаҳар кенгашининг маданий сиёсат департаменти билан ҳамкорликда ўтказиб келинмоқда[6].
Ҳозирда Аccадемиа дел Cинема Италиано деб номланувчи асосчи ташкилот Италия Маданият вазирлиги ҳамда Туризм вазирлиги билан ҳамжиҳатликда ва уларнинг қўшган ҳиссаси шарофати билан фаолият юритади[6].
Мукофотлар асосан Италия филмларига топширилади, шунингдек, хорижий тилдаги филмлар учун ажратилган махсус тоифа ҳам мавжуд.
Президентлар
Қуйида Италия кино академияси президентлари рўйхати келтирилган:
| Президент | Бошлаган йили | Тугатган йили | Изоҳ |
|---|---|---|---|
| Итало Гемини | 1955 | 1970 | |
| Эител Монаcо | 1971 | 1977 | |
| Паоло Грасси | 1978 | 1980 | |
| Гиан Луиги Ронди | 1981 | 2016† | 2009-йилдан буён умрбод президент |
| Гиулиано Монталдо | 2016 | 2017 | Интерим |
| Пиэра Детассис[7] | 2018 | ҳозир | Бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл |
Мукофот
Давид ди Донателло мукофоти олтин Давид ҳайкалчаси шаклида бўлиб, у Донателлонинг машҳур ҳайкалининг нусхасидир; ҳайкалча мукофот тоифаси, йили ва ғолиб номи ёзилган олтин лавҳали тўртбурчак малахит пойдевор устига ўрнатилган.
Булгари томонидан ишланган, „Гўзал, аммо хавфли“ (Беаутифул бут Дангероус) филми учун Гина Лоллобригидага топширилган 1956-йилги „Давид“ ҳайкалчаси 2013-йилда Сотҳебй’с ауксионида сотилган.
Манбалар
- ↑ „Трионфанте э серено нелла суа нудитà, Давид, симболо дел Ринасcименто“ (ит). Қаралди: 2022-йил 21-январ.
- ↑ Даниэле Дотторини. „Фестивал э преми cинематографиcи“ [Филм фестивалс анд аwардс] (ит). Треccани. Қаралди: 2024-йил 8-август.
- ↑ 3,0 3,1 „Осcар'с Фореигн Cоусинс“. Вариэтй. Вариэтй Медиа (1998-йил 9-декабр). Қаралди: 2016-йил 26-март.
- ↑ Лавиоса, Флавиа (29 Жануарй 2015). "Давид ди Донателло 1956–2016: Сихтй Еарс оф Аwардс". Жоурнал оф Италиан Cинема анд Медиа Студиэс (Интеллеcт). Арчивед фром тҳе оригинал он 2016-10-17. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20161017145833/ҳттп://www.интеллеcтбоокс.cо.ук/МедиаМанагер/Филе/Неw%20Давид%20ди%20Донателло%20CФП.пдф. Қаралди: 25 Марч 2016.Давид ди Донателло]]
- ↑ „Ла сториа деи Давид ди Донателло дал 1955 а огги“ [Тҳе ҳисторй оф тҳе Давид ди Донателло фром 1955 то тодай] (ит). Элле Магазине (2024-йил 2-май).
- ↑ 6,0 6,1 „Ҳисторй оф тҳе Давид Ди Донателло АWАРДС“. давиддидонателло.ит. 2019-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-август.
- ↑ Д'Ангело, Франcесcа „Давид ди Донателло 2024: Ио cапитано Миглиор филм, ма а сбанcаре è Паола Cортеллеси“. Элле (2024-йил 4-май). Қаралди: 2024-йил 9-май.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Давид ди Донателло“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Расмий сайти (италянча)
- Расмий сайти (инглизча)