Давиде Анчелотти (1989-йил 22-июлда туғилган) — италиялик профессионал футбол мураббийи ва собиқ футболчи, ҳозирда Лига 1 нинг „Лилле“ клуби бош мураббийи ҳисобланади.

Давиде Анcелотти
Анcелотти (2026-йил)
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1989-йил 22-июл (1989-07-22) (37 ёш)
Таваллуд жойи Парма, Италия[1]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Лилле (бош мураббий)
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2007—2009 АC Милан
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2008—2009 АC Милан 0 (0)
2008—2009 →  Боргоманеро 4 (0)
2009 Боргоманеро 14 (1)
Тотал 18 (1)
Бошқарган клублари
2025 Ботафого
2026— Лилле
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ёшлик йиллари

Пармада футболчи ва мураббий Cарло Анcелотти ҳамда Луиза Жибеллини оиласида туғилган. Давиде отасининг изидан бориб, „Милан“ клубида ярим ҳимоячи сифатида профессионал футболчилик фаолиятини бошлаган[2][3]. Аввалига ижара асосида, кейинчалик эса тўлиқ трансфер орқали „Боргоманеро“ клубига ўтган Анчелотти мураббийлик фаолиятини бошлаш мақсадида 2009-йили, 20 ёшида футболчиликни якунлаган[4].

22 ёшида Анчелотти спорт фанлари бўйича олий маълумотга эга бўлган[5].

Мураббийлик фаолияти

Дастлабки фаолият даври

Анчелотти футбол мураббийлигидаги илк қадамини 2012-йилда отаси бош мураббий бўлган Франсиянинг „Парис Саинт-Гермаин“ жамоасига жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий этиб тайинланганида қўйган эди[5]. Катта Анчелотти „Реал Мадрид“ клубини бошқариш учун Испанияга кўчиб ўтгач, Давиде ҳам унинг ортидан бориб, клубнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийига ёрдамчи бўлиб ишлаган[5][6].

Мураббийлик услуби

Замонавий ва илғор мураббий сифатида кўриладиган Анчелотти бошқарув масаласида худди отаси каби хотиржам ва вазмин ёндашувга эга. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлагани боис, у „Эвертон“ клубида ушбу бўлим бошлиғи Франческо Маури билан бирга қилганидек, ўйинолди чигалёзди машғулотларини кўпинча ўзи ўтказар эди[7]. У отаси билан яқин ҳамкорликда ишлар ва эътиборлиси, унга ҳеч қачон „ дада“ деб мурожаат қилмагган. Улар тез-тез ўзаро фикр алмашиб туришар, кичик Анчелотти эса бу жараёнда иккинчи планда қолиб кетмасди. Бу эса уларнинг ўртасида ўзаро боғлиқлик шаклланишига олиб келган[7].

Шахсий ҳаёти

Анcелотти италян, франсуз, испан, немис ва инглиз тилларида гаплаша олади[6].

2022-йилнинг июн ойида Давиде рассом Ана Галочага уйланган[8]. Жуфтликнинг Лукас ва Леонардо исмли эгизак ўғиллари бор[2].

Манбалар

  1. ↑ Давиде Анcелотти WорлдФоотбалл.нет сайтида
  2. ↑ 2,0 2,1 Cурлетто, Силвиа „Алла сcоперта ди Давиде Анcелотти, фиглио ди Cарло э суо виcе ал Реал Мадрид“ [Wҳо ис Давиде Анcелотти, Cарло'с сон анд ҳис депутй ат Реал Мадрид] (ИТ). неwсмондо.ит (2022-йил 31-март). Қаралди: 2022-йил 26-август.
  3. ↑ Нассоори, Жоҳн „Фоотбалл'с псйчологй эволутион ис гатҳеринг паcе деспите 'cултуре оф cонсерватисм'“. ббc.cо.ук (2022-йил 10-август). Қаралди: 2022-йил 26-август.
  4. ↑ Сcоccимарро, Энриcо „Чи è Давиде Анcелотти, ил фиглио ди Ре Cарло че ҳанно дефинито "раccомандато" соло ин ун посто“ [Wҳо ис Давиде Анcелотти, тҳе сон оф Кинг Cарло wҳом тҳей дефинед ас “реcоммендед” онлй ин оне плаcе] (ИТ). фанпаге.ит (2022-йил 28-май). Қаралди: 2022-йил 26-август.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Cанибе, Áлваро „Wҳо ис Давиде Анcелотти, Cарло Анcелотти'с сон анд ассистант?“. эн.ас.cом (2022-йил 30-март). Қаралди: 2022-йил 26-август.
  6. ↑ 6,0 6,1 Cортегана, Марио „Давиде Анcелотти: Муч море тҳан Cарло'с сон то Реал Мадрид“. марcа.cом (2022-йил 29-июл). Қаралди: 2022-йил 26-август.
  7. ↑ 7,0 7,1 Бойланд, Патриcк; О'Кеэффе, Грег; Орнстеин, Давид „Cарло'с сон? Давиде Анcелотти ис провинг то бе со муч море тҳан жуст тҳат“. тҳеатҳлетиc.cом (2020-йил 2-апрел). Қаралди: 2022-йил 26-август. (субсcриптион реқуиред)
  8. ↑ „Давиде Анcелотти ҳа спосато Ана Галоча, тутте ле фото дал матримонио дел фиглио ди Cарло Анcелотти“ [Давиде Анcелотти марриэд Ана Галоча, алл пҳотос фром тҳе wеддинг оф Cарло Анcелотти'с сон] (Италиан). ванитйфаир.ит (2022-йил 13-июн). Қаралди: 2022-йил 26-август.

Ҳаволалар

Андоза:Лига 1 мураббийлари