Давлат аппарати (инглизча - машинерй оф говернмент) — турлари ва даражаларига бог'лиқ бо'лмаган ҳолда давлатнинг барча органлари мажмуи. Давлат аппарати- бир-бири билан о'заро бог'лиқ бо'лган, муайян тизимга бирлашган ва жамият олдида турган вазифаларни бажаришга сафарбар этилган давлат органлари мажмуидан иборат. Давлат аппарати яхлит давлат механизмининг таркибий қисми ҳисобланади. Давлат аппаратининг фаолият мазмуни, унинг фаолиятини ташкил этишнинг принсиплари, ходимлар таркиби, иш юритиш шакли ва услублари давлатнинг тегишли функсияларини маромида амалга ошириш эҳтиёжлари билан белгиланади. Давлат аппарати— конституциявий ҳуқуқ фанида давлат ҳикимияти ва давлат вазифаларини амалга оширадиган органлар тизими.

Давлат аппарати қуйидаги белгилар билан таснифланади: а) у бошқарув билан шуг'улланувчи алоҳида одамлар гуруҳидир; б) давлат ҳокимиятини ташкил этишга ваколатли бо'лган ва о'заро бо'йсуниш (иэрархия) асосида бог'ланган давлат органларини ва муассасалари тизимидир; д) о'з иродаси ва ваколатларини амалга ошириш учун унда зарур воситалар(маблаг') ва мажбурлаш қуроли(механизм)лари мавжуд.


Давлат олдида турган вазифаларини (функсияларини) бажариш учуун ташкил этилади. Ана шу вазифа ва функсиялар давлат органларининг турлари ва табиатини белгилаб беради. Давлат аппарати малакали, оқилона, камхарж ва самарали ишловчи бо'либ, жамият манфаатларига хизмат қилиши керак.

Давлат аппарати(ма'мурияти)— барча давлат органлари, я'ни қонун чиқарувчи(вакиллик), ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари мажмуидир. Давлат аппаратини кенг изоҳлаш ҳам мумкин. Бунда ана шу тушунчага фақат давлат органларининг о'зи эмас, балки давлат муассасаларининг ма'мурияти ҳам қамраб олинади. [1]


Давлат аппарати ҳукуматнинг ижро этувчи ҳокимиятдаги бо'линмаларнинг функциялари ва ҳисобдорлиги каби о'заро бог'ланган тузилмалари ва жараёнларини англатади. Бу атама, хусусан, давлат бошқарувининг о'рнатилган тизимларига киритилган о'згартиришлар контекстида қўлланади, бу ерда турли хил механизм элементлари мавжуд [Масалан, 2006 йил 5 майдаги 10-сонли матбуот хабарномаси янги ҳукуматнинг яратилишини э'лон қилишда "Давлат о'згаришларининг механизми" деб номланган. Британия ҳукумати департаменти, [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2003-04-02 санасида архивланган) 2006 йил 12-июн.[2]

  1. ↑ О'збекистон юридик энсиклопедияси.2009 — 100-бет-бет. 
  2. ↑ „Мачинерй оф говернмент“. эн-аcадемиc.cом. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.