Davlat boji
Давлат божи — давлатнинг махсус ваколатли идоралари (суд, милиция, фуқаролик ҳолатини қайд этиш бюроси, хўжалик судлари, нотариал идо-ралар, суғурта агентликлари ва б.) томонидан фуқаролар, корхоналар, ташкилот ва муассасалар манфаатлари йўлида хизмат кўрсатганлик ҳамда юридик аҳамиятга молик ҳужжатлар (паспорт, турли гувоҳномалар, сертификат, лицензия ва б.) берганлик учун ундирадиган пул йиғимлари. Ўзбекистонда Д.б. ставкалари ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Республикада Д.б.ни тўлаш, ундириш ва назорат қилиш ва б. 1992-йил 9 декабрда қабул қилинган ЎзРнинг "Давлат божи тўғрисида"ги қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |