Давлат думаси:

1) Россия империясида 1906—1917-йилларда қонун чиқарувчи ваколатли муассаса. 1905-йил 17-октабр Манифести билан таъсис қилинган. 1917-йил 6(19)-октабрда Муваққат ҳукумат томонидан тарқатиб юборилган.

2) Россия Федерациясининг 1993-йилдаги конституциясига кўра Федерал мажлис икки палатасидан бири. Депутатларнинг ярми сиёсий партиялар ва ижтимоий ҳаракатлар рўйхатлари бўйича, қолган ярми мажоритар тизимга мувофиқ бир мандатли округлар бўйича 4 йилга сайланади.

Яна қаранг

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил