Давлат иммунитети (дахлсизлиги) — давлатнинг хорижий юрисдиксия (судлов ишларини олиб бориш қуқуқи)дан дахлсизлиги, халқаро ҳуқуқ қоидаларидан бири. Унга кўра, давлат ва унинг органларига хорижий давлат судида даъво қўзғатилиши, давлат мулки ҳисобидан тўлов ундирилиши, мулки хатлаб қўйилиши мумкин эмас. Бир давлатнинг бошқа давлатни судга жавобгар сифатида (давлатни о'зи бунга розилик берган ҳолдан ташқари) тортиши мумкин эмаслиги/ Давлат иммунитети давлатга ва унинг мулкига татбиқ этилади. Давлат мулки мажбурий олиш (эгаллаш), вақтинча тақиқлаб қо'йиш (хатлаб қо'йиш) ва бошқа чора ко'риш обекти бо'лиши мумкин эмас.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил