Давлат кенгаши — 1) айрим хорижий мамлакатлар (Франсия, Испания, Белгия, Нидерландия, Люксембург, Эквадор, Греция, Колумбия)да асосий давлат муассасаларидан бири, у ё олий маъмурий адлия органи, ё конституциявий назорат органи, ё бўлмаса баъзи мамлакатларда бир вақтнинг ўзида давлат бошлиғи ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади; 2) Швеция, Норвегия, Финландия, ХХР, Корея Республикасида ҳукуматнинг расмий номи; 3) 1810—1906 йилларда Россия империясида қонун чиқарувчи олий маслаҳат органи.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил