Davlat shakli
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Давлат шакли — конституциявий ҳуқуқ назариясида давлатнинг олий органларини ташкил этиш усули. Давлат ҳокимиятининг ҳудудий тузилиши ва бу ҳокимиятни амалга ошириш усуллари.Давлат шакли уч таркибий қисм: бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий идора усулидан иборат.
Аниқроқ айтганда, бошқарув шакли, яъни давлат ҳокимияти ва бошқарувни тузиш ҳамда ташкил этишнинг муайян тартиби; давлат тузилиши шакли, яъни давлатнинг ҳудудий тузилиши, марказий, минтақавий ва маҳаллий ҳокимиятларнинг ўзаро муносабатлари муайян тартиби; сиёсий (давлат) идора усули, яни сиёсий давлат (ҳокимияти)ни амалга ошириш усул ва методларидир. Давлат шакли давлат моҳияти ва мазмунининг бевосита ифодачиси ва тарқатувчисидир. Давлатнинг моҳияти ва мазмуни (вазифалари) қандай бўлса, унинг шакли ҳам пировард натижада шундай бўлади . Давлатнинг моҳияти у қайси табақалар, синфларнинг хоҳиш — иродаси ва манфаатларини ҳимоя қилишида намоён бўлади. Давлатни мазмун нуқтаи назаридан кўриб чиқиш у қайси йўналишларда ва қандай фаолият кўрсатишини аниқлашни англатади. Давлатни шакл нуқтаи назаридан ўрганиш, авваламбор, унинг тузилишини, асосий таркибий қисмларини, ички тузилмасини, давлат ҳокимиятини ўрнатиш ва уни амалга оширишнинг асосий усулларини ўрганиш демакдир. Давлат шакли, унинг моҳияти ва мазмуни сингари, ҳеч қачон турғун бўлиб қолмаган, балки кўплаб иқтисодий, ижтимоий — сиёсий, мафкуравий ва б. омиллар таъсирида ҳамиша ўзгариб, ривожланиб борган. Улар ҳақидаги тасаввур ҳам муттасил ўзгариб турган. Буни Давлат шаклининг ривожланиши тарихи мобайнида мазкур масала юзасидан билдирилган турли — туман фикрлар, қарашлар (мас. , Афлотун , Арасту фикр — қарашлари) ҳам тасдиқлайди[1].
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси