Давлатгарай — Қрим хонларининг номи. Д.- Г.1 (?—1577) — хон (1551-йилдан). Туркия султонининг вассали. Полша ва айниқса Россияга тез-тез ҳужумлар уюштириб турган. 1552-йил рус қўшинларининг Қозонга қилган юришига тўсқинлик қилишга ҳаракат қилган. Ливон уруши пайтида Д.-Г.1 Полша қироли билан иттифоқ тузиб, Россияга бир неча бор йирик юришларни амалга оширган. 1569-йил туркларнинг Астрахонга қилган ҳарбий юришида иштирок этган. 1571-йил баҳорида 120 минг кишилик қўшин билан Рус давлатига ҳужум қилиб, май ойида Москвага ўт қўйган, лекин 1572-йил қайтадан юриш қилганида руслардан мағлуб бўлган. Д.Г.П (?—1724) - Салимгарай ўғли; бир неча марта тахтни эғаллаган (1699— 1724). Қрим хонлигидаги ички зиддиятлар (нўғайлар исёни, ака-ука Ғозигарай, Қоплонгарайлар билан бўлган адоват) туфайли унинг мавқеи мустаҳкам бўлмаган.

Манбалар

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил