Davlatsulton Xonim
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Давлацултон Хоним — Бобурнинг холаси. Юнусхоннинг кенжа қизи. Онаси Шоҳбегим — Бадахшон шоҳи Султон Муҳаммаднинг қизи эди. 1503-йил Шайбонийхон Султон Маҳмудхон ва Олачахон устидан ғалаба қозониб, Тошкентни забт этганда, Давлацултон Хонимга Темур Султон (Шайбонийхоннинг ўғли) уйланган. Давлацултон Хоним Темур Султондан бир қиз кўрган. 1512-йил Бобур Самарқандни эгаллаган пайтда Шайбонийлар сулоласи вакиллари Туркистонга қочади. Ўша пайтда Давлацултон Хоним улар билан кетмай Самарқандда қолган. Бобур Кўли Маликда Шайбонийхондан енгилгандан сўнг, Давлацултон Хоним у билан Самарқанддан чиққан, сўнгра Бадахшон вилоятига борган. 1515-йил Кошғарга, жияни Султон Саъидхон ҳузурига бориб, умрининг охиригача ўша ерда яшаган. Бобур кейинчалик холаси билан хат орқали ҳол-аҳвол сўрашиб турган[1].
- ↑ Заҳириддин Муҳаммад Бобур энсиклопедияси. СҲАРҚ. -Т.;2014