Davraga tush
„Даврага туш“ – ўзбек хонандаси Рустам Ғоипов ижро этган қўшиқ. 1986-йил эълон қилинган. Қўшиқ қизиқчи ва шоир Мирзабек Холмедов ёзган шеърга басталанган[1]. „Даврага туш“ Ғоипов репертуаридаги энг таниқли қўшиқдир. Таронани бугунга қадар бир неча хонанда, жумладан, Авазбек Олимов ҳамда Ҳусан кавер қилган.
| „Даврага туш“ | |
|---|---|
| Рустам Ғоипов сингли | |
| Чиқарилган санаси | 1986 |
| Ёзиб олинган | 1986 |
| Давомийлиги | 3:29 |
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Мирзабек Холмедов |
| Клипи | |
| „Даврага туш“ ЁуТубеда | |
Қўшиқ нафақат Ўзбекистонда, балки унга қўшни Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистонда тўйларда энг кўп ижро этиладиган тароналарнинг биридир. ЁуТубеда Ғоипов ижроларидан бир тўрт йил ичида 20 миллион мартадан кўп кўрилган[2]. Марказий Осиё мамлакатларида мазкур қўшиққа рақсга тушаётганлар акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тез-тез оммалашиб туради.
Манбалар
- ↑ „Ўзбегим йигитлари“. Озодлик радиоси (27-ноябр 2009-йил). Қаралди: 11-июл 2022-йил.
- ↑ „Рустам Ғоипов - Даврага туш“. ЁуТубе (28-апрел 2017-йил). Қаралди: 13-июл 2022-йил.