Википедияда исми Даврон ва фамилияси Файзиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд. Журналист Даврон Файзиев билан адаштириб юборилмасин.

Даврон Файзиев (1976-йил 14-январ, Самарқандда туғилган) – нафақадаги ўзбек профессионал футболчиси ва мураббийи.

Давронжон Файзиэв
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Давронжон Орифович Файзиэв
Таваллуд санаси 1976-йил 14-январ (1976-01-14) (50 ёш)
Таваллуд жойи Самарқанд, Ўзбекистон ССР СССР
Бўйи 1.82 м (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2011 Сўғдиёна 14
1996 МҲСК 24
1997—1999 Сўғдиёна 86 (7)
2000 Динамо 36 (7)
2000—2001 CСКА Москва 23
2002 Аланиа Владикавказ 12
2003 Навбаҳор Наманган 13 (1)
2003—2006 Насаф Қарши 93 (4)
2007—2008 Динамо 58 (7)
2009 Сўғдиёна 27 (6)
Миллий терма жамоа
1997—2007 Ўзбекистон 26 (2)
Бошқарган клублари
2012—2017 Сўғдиёна
2018—2019 Динамо
2020—2021 Қўқон 1912 ассистент
2021 Бухоро
2022—2023 Қўқон 1912
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Файзиэв ҳимоячи ва ярим ҳимоячи позицияларида ўйнади. У Ўзбекистон ва Россия Премер-лигасининг кўплаб клубларида, жумладан, CСКА Москва ва Алания Владикавказда ўйнаган. Профессионал фаолиятини 1993-йилда Жиззахнинг „Сўғдиёна“ клубида бошлаган. 1996-йилда МҲСК сафида бир мавсум ўйнади. 2000-йилги мавсумни Самарқанд-Динамо клубида ўтказган, бироқ ўша йилнинг ёзида Россияга кўчиб ўтган, у ерда CСКА Москвада ўйнаган. 2001-йил декабр ойининг охирида CСКА футбол клуби раҳбари Мариан Плахетко унинг трансферга қўйилганини билди ва бир неча ҳафта ўтгач, у Аланияга синов учун келди ва тез орада шартнома имзолади[1]. 2003-йилда ватанига қайтиб, „Навбаҳор“ ва „Насаф“ клубларида тўп сурган. 2007-йилдан Самарқанднинг „Динамо“ клубида ўйнаган ва у билан икки йиллик шартнома имзоланган,[2] муддати тугагач, „Сўғдиёна“га қайтди[3]. 2010-йилда „Хоразм“да ўйнаган. Фаолиятини „Сўғдиёна“ клубида якунлаган.

Халқаро

1997-йил 29-сентябрда 1998-йилда футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичида Камбоджага қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. У 1997—2007-йилларда миллий терма жамоа сафида 26 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган[4].

Мураббийлик фаолияти

2011-йилда Файзиэв футболчилик фаолиятини якунлаб, „Сўғдиёна Жиззах“ жамоасини бошқара бошлади. 2012-йилда „Сўғдиёна“ билан Биринчи лигада 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон лигасига йўл олди[5]. 2017-йил натижлар ёмонлашуви сабабли истефога чиқарилди[6]. 2018-йил мавсум бошида Про лига вакили Самарқанднинг „Динамо“ клуби билан шртнома имзолади[7][8]. 2021-йил „Бухоро“ клуби билан шартнома имзолади[9]. Ҳозир „Қоқон 1912“ жамоаси бош мураббийи ҳисобланади[10][11]. 2024-йил январ ойидан „ОКМК“ жамоасида мураббийлар штаби аъзоси[12].

Манбалар

  1. ↑ „Даврон Файзиев: Готов продолжить традицию земляков“. 13-январ 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2015-йил.
  2. ↑ „Даврон Файзиев может остаться без работы“. 13-январ 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2015-йил.
  3. ↑ „То`пурар ҳимоячи“ (2009-йил 18-апрел).
  4. ↑ „Даврон Файзиев. Биография“. 13-январ 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2015-йил.
  5. ↑ „Файзиев 5 йиллик фаолиятдан сўнг "Сўғдиёна"ни тарк этди“. 2022-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-октябр 2022-йил.
  6. ↑ „"Сўғдиёна": Даврон Файзиев ўз аризасига кўра вазифасидан озод қилинди“. 2022-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-октябр 2022-йил.
  7. ↑ „Даврон Файзиев - «Динамо» бош мураббийи“. 2022-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-октябр 2022-йил.
  8. ↑ „Суперлигада навбатдаги истеъфо“. 2022-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-октябр 2022-йил.
  9. ↑ „Расман: Даврон Файзиев "Бухоро" бош мураббийига айланди“. 2022-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-октябр 2022-йил.
  10. ↑ „Расмий хабар: Даврон Файзиев – "Қўқон-1912" бош мурабиийи!“. 2022-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-октябр 2022-йил.
  11. ↑ „Расман: Даврон Файзиев "Қўқон-1912" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди“. 2023-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-апрел.
  12. ↑ „“Қўқон-1912" собиқ бош мураббийи ОКМКда иш бошлади“ (2024-йил 20-январ).

Ҳаволалар