Википедияда исми Даврон ва фамилияси Гаипов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Даврон Гаипов (1961-йил 7-октябр, Урганч, Хоразм, Ўзбекистон ССР — 7-октябр 2022-йил) — ўзбек роcк-н-рол қўшиқчиси. Ўзбек рокининг ривожланишига катта ҳисса қўшган. 1982-йилдан Оригинал гуруҳи бадиий раҳбари бўлган[3]. Болалар гуруҳининг солисти Тоҳир Содиқов Гаиповни устоз деб билади.

Даврон Гаипов
Файл:Даврон Гаипов.жпг
Таваллуди 7-октябр 1961-йил
Урганч, Ўзбек ССР
Вафоти 7-октябр 2022-йил(2022-10-07)
(61 ёшда)[1]
Тошкент, Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Жанрлар Рок, роcк-н-рол
Фаолият йиллари 1980—2022
Гуруҳлари Оригинал
Фуқаролиги Ўзбекистон
Турмуш ўртоғи Ирода Искандарова[2]
Марина Гончарова
Ота-онаси Рўзмет Ғоипов[2]
Болалари ўгли: Айбек Гаипов (09.03.1982)
қизи: Аида (2012)
Амплуа Қўшиқчи, мусиқачи, продусер, бастакор, актёр
Мукофотлари

Ҳаёти

Даврон Гаипов 1961-йил 7-октябрда Урганч шаҳрида туғилган. Отаси Рузмет Гаипов (05.03.1922-1985) Хива шаҳрида туғилган. Хоразмлик бўлган. Собиқ Иттифоқ даврида 1964—1983-йилларда Ўзбекистон ССР Коммунистик партиясининг Қашқадарё вилояти қўмитасининг 1-котиби бўлган (ҳозирги вилоят хокимига тенг лавозим). Ўгли Айбек Гаипов 09.03.1982-йилда Қарши шаҳрида туғилган, Россиянинг Краснодар шаҳрида яшайди. Даврон Гаиповнинг 2000-йиллардаги хотини машҳур хонанда Ирода Искандарова бўлган. Охирги хотини Марина Гончарова, қизи Аида 2012-йилда туғилган. 1980-йиллар ўрталарида акаси Арслон Гаипов (1946—2008) Тошкент аэропорти бошиғи бўлган.

Ҳибсга олиниши

„Пахта иши“ даврида қўшиқчи консерт бериши арафасида ҳибсга олинган, бунга асосий сабаб унинг Рўзмет Гаиповниг фарзанди бўлгани эди.

Ижоди

Даврон Гаипов 17 ёшидан гитарада жуда яхши ижро этган ва 1980-йилгача Ялла гуруҳи гитаристи бўлган. Ёш бўлишига қарамай 1981-йилда ўзинг „Оригинал“ гуруҳини тузади ва тез орада машҳур бўлиб кетади. Унинг „Керак эмас шаҳло кўзларинг“, „Тўхта, тўхта, шошмагин“, „Бу нима бу?“ ва яна бир қатор қўшиқлари ҳозир ҳам севиб тингланади. Даврон Гаиповни ўзбек „афсонавий ўзбек роcк қўшиқчиси“ деб ҳисоблашади. 1980-йиллар ўрталаридан 1990-йилгача унинг ижодида чекиниш бўлади, 1984—1989-йилларда Россиянинг Иркуцк вилояти Ангарск туманида бўлади[2]. Ижодга қайтиши билан 1990-йилда „Бу нима бу?“ номли мусиқали филмда Обид Асомов билан суратга тушади. Бу Обид Асомов учун дебют роли эди. Филм ака-ука эгизаклар тақдири ҳақидадир. Даврон Гаиповни машҳур ўзбек қўшиқчиси Тоҳир Содиқов устоз деб билади.

Автоҳалокатга учраши ва касаллиги

2022-йилнинг апрел ойида йўловчи такси „Cобалт“ русумли автомобилда Сурхондарёдан Қашқадарёга қайтаётганида қўшиқчи автоҳалокатга учрайди, автоҳалокатга ҳайдовчининг тажрибасизлиги сабаб бўлган. Автоҳалокат туфайли Даврон Гаиповнинг умуртқа поғонаси синган.

Қўшиқчининг яна бир буйраги жарроҳлик йўли билан олиб ташланган, иккинчиси эса секинлик билан қуриётган бўлган ҳамда жигари ҳам касалланганди. Шунингдек, Даврон Гаипова қанд касаллигидан узоқ вақт давомида даволаниб келган[4].

Вафоти

Даврон Гаипов 2022-йилнинг 7-октябр куни вафот этди. Шу куни у 61 ёшни қаршилаганди. Яъни ўз туғилган кунида вафот этган. Унинг ўлимига буйрак етишмовчилиги ва қон босимининг кўтарилиши сабаб бўлган[5].

Хонанданинг шогирди Шуҳрат Ортиқов „Дарё“ мухбирига унинг вафоти сабаблари ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди[5]:

Даврон ака узоқ йиллардан бери қандли диабет касаллиги билан курашарди. Бундан ташқари, 10 йил аввал битта буйрагини ҳам олиб ташлашганди. Унинг саломатлиги шу йилнинг феврал ойида бошлаб янада ёмонлашди. У ёмғирли кунда Сурхондарёдаги тадбирдан қайтаётганда жиддий автоҳалокатга учрагани сабаб бўлган. Ўшанда машина „Қамчиқ“ давонидан ағанаб, Даврон аканинг умуртқаси жиддий жароҳатланганди. Ёзнинг деярли ҳар кунини муолажа билан ўтказди.15 кундан бери Қаршидаги касалхонанинг жонлантириш бўлимида даволанаётганди. Унинг ўлимига буйрак етишмовчилиги ва қон босимининг кўтарилиши сабаб бўлди.

— Шуҳрат Ортиқов, ин

Филмографияси

Актёр

Филм
Йил Филм Рол Изоҳ
1990 Бу нима бу? Ўзи Мусиқий филм
Клиплар
Йил Қўшиқчи Ашула Рол
2009 Жасур Гаипов „Қайтма“ Камео

Мукофотлари

2026-йил 28-майда Дўстлик ордени билан тақдирланган[6].

Манбалар