Википедияда исми Даврон ва фамилияси Ҳошимов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Даврон Ҳошимов (1992-йили 24-ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган) — о'збекистонлик футболчи, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон футбол клуби ҳимоячиси ҳисобланади.

Даврон Ҳошимов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Даврон Рустамович Ҳошимов
Таваллуд санаси 1992-йил 24-ноябр (1992-11-24) (33 ёш)
Таваллуд жойи Сирдарё Ўзбекистон
Бўйи 1.83 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Каттақўрғон
Рақами ТБД
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
...—2010 Пахтакор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2011—2018 Пахтакор 148 (5)
2018—2019 Навбаҳор 24 (0)
2019—2020 Локомотив 31 (0)
2020—2024 Навбаҳор 65 (0)
2024 Бухоро 8 (0)
2024 Металлург Бекобод 5 (0)
2025 Локомотив 18 (0)
2026— Каттақўрғон 18 (0)
Миллий терма жамоа
2011—2012 Ўзбекистон У20
2011—2012 Ўзбекистон У23
2013—2020 Ўзбекистон 22 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Клубда

Даврон Ҳошимов Пахтакор футбол академияси битирувчиси ҳисобланади. 2015-йилнинг март ойига келиб у Пахтакор таркибида жами 68та ўйинда қатнашди ва рақиблар дарвозасини 5 марта ишғол қилди. 2010-йилнинг охиригача „Пахтакор“ шогирдлари сафида тўп сурган, 2011-йил бошидан эса асосий жамоага жалб этила бошлаган. У 2017-йил охиригача „Пахтакор“да ўйнади. 2018-йил бошида у Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоасига кўчиб ўтганди. 2019-йилги мавсум Тошкентнинг „Локомотив“ жамоаси таркибига таклиф этилди.[1] Бир мавсум Темирйўлчилар сафида тўлиқ ҳаракат қилган Ҳошимов, 2020-йилги мавсумнинг 2-даврасидан яна Лочинлар сафига қайтди.[2] Ҳозирги кунда Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. 2024-йил январ ойида Наманган жамоасини тарк этган[3].

Терма жамоада

2011—2012-йилларда Ўзбекистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларида тўп сурган. 2013-йилдан бошлаб у мамлакат терма жамоасига жалб қилина бошлади ва у 2017-йилгача ўйнади. У миллий терма жамоадаги дебютини 2013-йилнинг 15-ноябрида Ветнам терма жамоасига қарши ўйинда ўтказди. 2015-йилнинг мартига қадар у терма жамоада иккита ўйинда майдонга тушди. 2015-йилнинг ёзида терма жамоани Самвел Бабаян бошқарганидан сўнг, Ҳошимов терма жамоа ўйинларига мунтазам равишда чақирила бошлади ва кўп ҳолларда терма жамоанинг асосий таркибига тушди. 2017-йил якунига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 16 та ўйин ўтказган.

2019-йил 2-феврал ҳолатига кўра

Терма жамоа Йил Ўйин Гол
Ўзбекистон 2013-йил 2 0
2014-йил 2 0
2016-йил 8 0
2017-йил 5 0
2018-йил 2 0
2019-йил 3 0
Умуман 22 0

Ютуқлари

  • 1Chempion Ўзбекистон чемпиони: 2012, 2014, 2015
  • 2Kumush medal sovrindori Ўзбекистон вице-чемпиони: 2010
  • 3Bronza medali sohibi Ўзбекистон чемпионати бронза медали шоҳиби: 2011
  • 1Chempion Ўзбекистон кубоги ғолиби: 2011
  • 1Chempion Ўзбекистон Про лигаси ғолиби: 2025

Манбалар

  1. ↑ „Расмий хабар: Даврон Ҳошимов - "Локомотив" футболчиси“. 2022-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-ноябр 2022-йил.
  2. ↑ „Ёзги трансфер ойнасида “Навбаҳор”даги ўзгаришлар“. 2022-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-ноябр 2022-йил.
  3. ↑ „Даврон Ҳошимов "Навбаҳор"дан кетди“ (2024-йил 6-январ).

Ҳаволалар