Davron Iskandarov
- Википедияда исми Даврон ва фамилияси Искандаров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Даврон Искандаров (1905-йил, Самарқанд – 1938-йил, Тошкент) – 1905-йилда Самарқанд округининг Дарғом туманидаги Мадориф қишлоғида туғилган. Отаси ишчи бўлиб, Самарқанддаги ғишт заводида ишлаган. 1924-йилда вафот қилган. Даврон Искандаров 1915-йилгача отаси қўлида бўлган бўлса, 1915—1918-йилларда ўз қишлоғидаги бойларнинг қўлида чўпонлик қилган. 1918-йилдан 1921-йилгача Самарқанд шаҳридаги ғишт заводида ишлаган. 1921—1924-йилларда устага шогирд тушиб, устахонада фаолият юритади. 1924-йилда коммунистик партияга номзод сифатида қабул қилинади. 1925-йилда партия сафига тўлиқ аъзо бўлиб киради. 1924—1925-йилларда Самарқанд шаҳридаги округ совет партия мактабида ўқиган. 1925-йил майидан 1926-йилгача Дарғом туманида партия ташкилотчиси бўлиб ишлаган[1].
| Даврон Искандаров | |
|---|---|
| Таваллуди |
1905-йил |
| Вафоти |
1938-йил Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Ўрта Осиё марксизм-ленинизм институти |
| Фаолият йиллари | 1924—1937 |
1928-йилга келиб Ўз ВКП (б) нинг Оқдарё партия комитети котиби этиб тайинланади. Оқдарёда 1929-йилга қадар ишлайди. 1929—1930-йилларда Ўз ВКП (б) Икромов райкоми котиби вазифасида фаолият юритади. 1930-йилга келиб округлар тугатилади. Натижада Ўз ВКП (б) Самарқанд округининг партия қўмитаси котиби Бюроси а'зоси ва Ташкилий бўлимда мудир сифатида фаолият кўрсатади.
1931-йилнинг августида Ўрта Осиё марксизм-ленинизм институтида таҳсил олиш учун Тошкентга юборилади. 1933-йилдан бошлаб шу институтнинг партия ташкилотида котиб бўлиб ишлайди. Партиянинг 6-қурултойида Ўз ВКП (б) Марказий Комитетига ва 5-советлар сездида ЎзССР Марказий Ижроия қўмитаси аъзолигига сайланади.
Ўзбек, рус, тожик тилларини мукаммал билган. Пахта чопиғини кечиктиргани ва зиёфатда қатнашгани учун ҳайфсан олган[2].
1938-йил 5-октябрда СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси сайёр сессиясининг суд мажлисида ўлимга ҳукм қилинади ва ўша куни отиб ташланади. Кейинчалик айбсизлиги исботланган.
Манбалар
- ↑ Рустамбек Шамсутдинов. Коллективлаштириш ва “катта террор” даврида қатагон қилинган ватандошларимизнинг хотипа китоби. Тошкент: Янги аср авлоди, 2015 йил — 326-бет. ИСБН 978-9943-27-589-9.
- ↑ Рустамбек Шамсутдинов. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари (1-китоб). Шарқ Тошкент 2012 — 123-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8.