Википедияда исми Даврон ва фамилияси Ражабов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Даврон Баҳромович Ражабов (1936.28.12, Навоий тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2002). Бухоро педагогика институтини тугатган (1960). 1960-йилдан Навоий туманидаги 7-мактабда математика ва чизмачилик ўқитувчиси, мактаб директори ўринбосари. Ўқувчиларга билим беришда техника воситалари, компютердан фойдаланади ва дарсни янги педагогик технология асосида ташкил этади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил