Davron Salimov
Даврон Исмоилович Салимов (1941-йил 17-март, Тошкент) — оператор, режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1981). ВГИК (Бутуниттифоқ Давлат кинематография институти) ни тугатган (1965). 1961-йилдан Ҳужжатли филмлар киностудиясида оператор (1986—1993-йиллар директор). "Тошкентда шундай қиз яшайди", "13 қалдирғоч", "Устоз, сенга таъзим қиламиз" каби қисқа метражли, "Йўлда ва она юртда", "Тошкент, Зилзила", "Санъатга бахшида умр", "Олтин Бенгалия" каби тўламетражли публицистик ҳужжатли филмларни, "Олмос", "Командирнинг қайтиши", "Умидимиз қушлари" каби бадиий филмларнинг оператори. "Бобо" ("Кумуш аждар" совринини олган, Краков), "Отаоналар уйи" каби қисқа метражли, "Сув келди", "Қизилқумни даштбиёбон демагил" каби тўла метражли поэтик, публицистик ҳужжатли филмларнинг муаллиф — режиссёр, оператори. "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган (2001)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |