Википедияда исми Даврон ва фамилияси Тошев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Тошев Даврон- Бухоролик миниатюрачи рассом

Даврон Тошев- Бухоролик миниатюрачи рассом. „Ҳунарманд“ уюшмаси аъзоси (2000), „Марказий Осиё ҳунармандлари“ фестивали қатнашчиси (2001-2003), "Шуҳрат" медали соҳиби (2005), Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси (2006).

Таржимаи ҳоли

1970-йил 5-январда Бохоро вилоятида туғилган. 5-ҳунар-техника билим юртини тугатган (1985-1989), Бухоро давлат университети бадиий графика бўлими (2004-2007) Тошкент шаҳридаги „Санои нафис“ ижодий гуруҳи усталари шогирди (1992-1994), Когон шаҳридаги „Меъмор“ кичик корхонаси бош рассоми (1994-1997), Бухоро шаҳар ихтисослаҳтирилган санъат мактаби ўқитувчиси (1997- 2010), "Ҳунарманд уюшмаси аъзоси (2000), „Марказий Осиё ҳунармандлари“ фестивали қатнашчиси Қозоғстон (2001-2003), „Ўзбекистон миниатюраси“ кўргазмаси қатнашчиси Франсия (2005), Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси (2006), „Ақуареллес“ кўргазмаси қатнашчиси Франсия (2011), „Уста даврон“ (БУХОРО ИПАК ҚОҒОЗ, ООО) миниатюра ва табиий Бухоро қоғози ишлаб чиқиш мактаби асосчиси (2018).

Ижоди

200 дан ортиқ ижод намуналари мавжуд. Бухоро миниатюра мактаби ривожига алоҳида ҳиссасини қўшган, нафақат Ўзбекистон, хорижда ҳам ҳамкасблари ва миниатюра санъати мухлисларига яхши таниш. Мусаввир Шарқ миниатюра санъатининг ҳам бадиий, ҳам поэтик усулларини маҳорат билан уйғунлаштирган.

Уста Даврон Тошев ижодидан

„Марчé д’Арт де Ноëл“ кўргазмаси қатнашчиси Франсия (2006), шахсий кўргазма, Брюссел шаҳри (Белгия-2006), шахсий кўргазма, Лион шаҳри (Франсия-2007), шахсий кўргазма, Гренобле шаҳри (Франсия-2008), шахсий кўргазма, (Франсия-2009), шахсий кўргазма, Камолиддин Беҳзод номидаги мемориал-боғ музейи (Тошкент-2012).

Рассом Бухоро миниатюра дунёсига шу қадар чуқур кириб борганки, унинг асарлари персонажлар мукаммаллиги, чизиқларнинг нозиклиги билан ажралиб туради. Даврон Тошев замонавий ўзбек миниатюра санъатида биринчи йўналишга мансубдир. Ҳозирги кунда рассомнинг 100 дан зиёд шогиртлари мавжуд.

Мукофот ва унвонлари

Суратлар мавзуси

Уста Даврон миниатюра мактаби
  • „Баҳром қора қасрда“
  • „Севишганлар боғи“
  • „Ошиқ мусаввир“
  • „Шоҳона ов“
  • „Шоҳ ва чўпон“
  • „Боғда базм“
  • „Базм“
  • „Ҳамса“
  • „Шоҳнома“
  • „Дарвеш“
  • „Карвон“

Манбалар

Туркум: Бухорода туғилган| 1970- йил туғилган| 5-январда туғилган| рассмом| миниатюрист

  1. ↑ „Уста Даврон“. 2024-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июл.