Википедияда исми Даврон ва фамилияси Тожиалиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Давронбек Тожиалиев (15-феврал, 1984-йил, Марғилон шаҳри, ЎзССР) — ўзбекистонлик журналист, саёҳатчи блогер, Зиёуз электрон кутубхонаси асосчиси. 2018-йил „Шуҳрат“ медали билан мукофотланган[1]. Интернет-журналистика йўналишида халқаро „Олтин қалам“ Миллий мукофоти соҳиби[2].

Давронбек Тожиалиев

Туркия Медиа таълим дастурида. Туркия, Анқара шаҳри, 2014-йил, 15-июл
Таваллуди 1984-йил 15-феврал (1984-02-15) (42 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (2001—2005)
Ўзбекистон Миллий Университети журналистика факултети магистратураси (2005—2007)
Касби журналист
Миллати ўзбек
Дини ислом
Мукофотлари Кутубхона ишининг устаси,
Веб-сайти зиёуз.cом

Таржимаи ҳоли

Тожиалиев Марғилон шаҳридаги 3-ўрта мактаб ва „Истиқбол“ гимназиясида ўқиган. 2005-йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факултетини, 2007-йили Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факултетини тамомлаган. Журналистика соҳасида АҚСҲ, Полша, Германия, Туркия, Қозоғистон давлатларида малака оширган.

Фаолияти

„Маърифат“ газетаси, „Тафаккур“ нашриётида ишлаган. 2011-йили АҚСҲда чоп этилган биринчи ўзбек газетаси — „Ватандош“нинг бош муҳаррири бўлган[3]. 2019—2020-йилларда Соф.уз ахборот нашри бош муҳаррири бўлган. 2004-йилдан бери Зиёуз портали бош муҳаррири. 100 га яқин мақола ва таржималари матбуотда, 300 дан ортиқ материаллари интернетда чоп этилган[4]. Мақолалари АҚСҲ, Туркия, Хитой, Қозоғистондаги илмий ва кундалик нашрларда чоп этилган.

Зиёуз порталидаги фаолияти

Ўзбек тилидаги энг катта электрон кутубхона 2004-йили Давронбек Тожиалиев томонидан яратилган. Порталдан 15000 дан ортиқ электрон китоб; илм-фан, адабиёт ва тарихга оид 5000 дан ортиқ илмий-публицистик материал; жадидлар, советлар, қайта қуриш даври матбуотидан 1500 мақола; 30000 дан ортиқ афоризмлар, нақллар, ибратли ҳикоятлар; ўзбек халқ эртаклари (500), мақоллари (10000), топишмоқлари; мумтоз ва замонавий ўзбек шеъриятидан 1000 ижодкорнинг 15000 шеъри; ўзбек насридан 450 дан ортиқ ижодкорнинг 3000 дан ортиқ ҳикоя, қисса ва романлари; жаҳон шеърияти бўйича 120 миллатга мансуб 1300 ижодкор қаламига мансуб 15000 шеър; жаҳон насридан 600 дан зиёд ижодкорнинг 1700 дан ортиқ ҳикоя, қисса ва романлари; 600 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар ўрин олган. Зиёуз порталининг русча версиясига Ўзбекистон адабиёти, тарихи ва маданиятига оид 1500, инглизча версиясига 200 та мақола жойланган[5].

Чоп этилган китоблари

  • „Жаҳон халқлари мақоллари“ (2018)[6]
  • „Китоб ҳақида китоб“ (2021, 2022)[7]

Мукофотлари

2013-йили Интернет-журналистика йўналишида халқаро „Олтин қалам“ Миллий мукофотини қўлга киритган[8].

2012—2014-йилларда УЗ Миллий домени Интернет-фестивалининг „Фан ва таълим соҳасида Тожиалиев яратган энг яхши сайт“ йўналишида Зиёуз сайти биринчи ўринни эгаллаган[9][10].

2013-йили ўтказилган „Миллий Интернет танлови“ — МИТ.Узда Тожиалиев яратган Зиёуз сайти ғолиб бўлган[2].

2017-йили Қозоғистон Республикаси Миллий академик кутубхонасининг „Китапхана исинин шебери“ (қозоқча: Кітапхана ісінің шебері; таржимаси „Кутубхона ишининг устаси“) медали билан тақдирланган[11].

2013—2014-йилларда Германия ҳамда АҚСҲ элчихоналари томонидан ўтказилган журналистлар ижодий танловларида ғолиб бўлган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 27.06.2018 йилдаги ПФ-5464-сон“ (2018-йил 27-июн). Қаралди: 2023-йил 10-январ.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Қачон китобхон миллатга айланамиз? «Хабар.уз» муаллифи долзарб мавзуда китоб ёзди“ (2021-йил 5-декабр). Қаралди: 2023-йил 11-январ.
  3. ↑ „"Ватандош" газетаси“. 2023-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-январ.
  4. ↑ „Давронбек Тожиалиев:"Нега кутубхоналаримиз бозорларимиздай гавжум эмас?"“ (2012-йил 30-апрел). Қаралди: 2023-йил 10-январ.
  5. ↑ „Ўзбек тили билан боғлиқ барча манба ва хизматларни қамраган яхлит онлайн порталимиз йўқ – интернетнинг ўзбек сегменти “динозавр”ларидан бири Давронбек Тожиалиев“ (2022-йил 28-октябр). Қаралди: 2023-йил 11-январ.
  6. ↑ „Жаҳон халқ мақоллари , "Ўқитувчи" МУ МЧЖ“.[сайт ишламайди]
  7. ↑ „Китоб ҳақида китоб , "Академнашр" НММ“. Қаралди: 2023-йил 11-январ.[сайт ишламайди]
  8. ↑ „Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ВИИИ Миллий мукофоти халқаро танлови ғолиблари ва совриндорлари“ (2013-йил 4-май), с. 2. 2023-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-январ.
  9. ↑ „УзWебистон: Ўзбекистонда интернет фестивал ғолиблари аниқланди“ (2013-йил 24-сентябр). Қаралди: 2023-йил 10-январ.
  10. ↑ „Ўзбек тилидаги энг машҳур веб-сайт қайси?“ (2013-йил 13-январ). Қаралди: 2023-йил 10-январ.
  11. ↑ „Узбекского журналиста наградили в Казахстане“ (2017-йил 28-июн). Қаралди: 2023-йил 10-январ.

Ҳаволалар