Davud Yusuf
Давуд Юсуф Муҳаммад Жассим (арабча: داود يوسف محمد جاسم; 1985-йил 10-сентябрда туғилган) – тезкор эркин услубда сузувчи баҳрайнлик спортчи. Баҳрайн номидан 2000-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган ва очилиш маросимининг миллатлар парадида байроқдор бўлган.
Давуд Юсуф 15 ёшида Сиднейда бўлиб ўтган 2000-йилги ёзги Олимпия ўйинларида эркаклар ўртасида 100 метрга эркин услубда сузиш баҳсларида иштирок этган. Спортчи Олимпиада ўйинлари учун йўлланма берувчи саралаш баҳсларида белгиланган меъёрни бажара олмаган, бироқ ФИНА унга ушбу мусобақада иштирок этиши учун махсус йўлланмани тақдим этган[1]. Олимпиада ўйинларида сузувчи 2-гуруҳда 6 нафар сузувчи, жумладан, ливанлик яна бир 15 ёшли спортчи Раги Эдде билан бирга баҳс олиб борган. Юсуф гуруҳ босқичида ўзининг шахсий рекордини ўрнатган ҳолда масофани 1:02,45 дақиқада босиб ўтган, бироқ Côте д’Ивоиредан бўлган етакчи спортчи Грегорй Аркҳурстдан қарийб 9 сонияга ортда қолган ва гуруҳда охирги бўлиб маррага етиб келган. Шундан сўнг сузувчи ярим финалга чиқа олмаган, чунки саралаш босқичида умумий ҳисобда 70-ўринни эгаллаган[2][3].
Манбалар
- ↑ „Сwимминг – Мен'с 100м Фреэстйле Стартлист (Ҳеат 2)“ (ПДФ). Сйдней 2000. Омега Тиминг. Қаралди: 2013-йил 23-апрел.
- ↑ „Сйдней 2000: Сwимминг – Мен'с 100м Фреэстйле Ҳеат 2“. Сйдней 2000. ЛА84 Фоундатион. 2011-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-апрел.
- ↑ „Wиде-опен раcе ин тҳе мен'с 100 фреэ“. Cаноэ.cа (2000-йил 18-сентябр). 2013-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 3-июн.