Dayaklar

Даяклар — Индонезия, Малайзия ва Брунейдаги халқлар гуруҳи (нгаджулар, клемантанлар, ибанлар, кенялар ва б.), Калимантан о.нинг тубжой аҳолиси. 3,7 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Индонез гуруҳига мансуб тилларда сўзлашади. Анъанавий диний эътиқодларга амал қилишади. Христианлар ва мусулмон суннийлар бор. Д.нинг деярли барчаси қўл меҳнатига асосланган деҳқончилик билан машғул. Овчилик, балиқчилик ва теримчилик ўтроқ Д.да қўшимча машғулот саналади. Д.нинг қишлоқлари, асосан, дарё қирғоғининг саёз жойларида жойлашган. 100—500 аҳолига мўлжалланган қишлоқларда 50 тагача оила яшайдиган анъанавий узун уйлар билан бир қаторда 1—5 оила учун қурилган уйлар ҳам бор. Д.нинг аёллари билан бир қаторда эркаклари ҳам бе-зак буюмларига ўч. Д. орасида тишларни қорайтириш ва арралатиш, шунингдек, баданга турли расмлар солиш (татуировка) кенг тарқалган. ХИХ аср охиригача "калла ови" удум бўлган.


Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |