Daymyo
Даймё — ўрта асрларда Япониядаги йирик мулкдор князлар. "Даймё" истилоҳи ХИ асрда пайдо бўлиб, йирик мулкдорларни англатган. ХИВ—ХВ асрлардан ХВИ аср охиригача Даймёлар марказий ҳокимиятдан мустақил бўлишган. Токугава сёгунлари ҳукмронлиги даврида (1603—1867) мамлакат бирлаштирилгандан сўнг , Даймёга ерларида олинадиган шоли ҳосили камида 10 минг коку (1 коку = 150 кг) га етган йирик мулкдорлар мансуб бўлишган. Князликлар иқтисодий ва маъмурий сиёсий бирликлар ҳисобланиб, ички ишларда Даймётўла ҳокимиятга эга эди. Лекин хукумат Даймёлар устидан ҳар томонлама назоратни кучайтириб, уларнинг ерларини қисқартирган. 1867—68-йиллардаги тугалланмаган буржуа инқилобидан сўнг , Даймё 1869—71-йилларда ўз ерларидан маҳрум бўлишган, князликлар урнига префектуралар барпо этилган. Даймёларга катта пул миқдорида товон туланган, Даймёларнинг бир қисми йирик помешчикларга (мулкдорларга), айримлари — аксионерлар ва саноатчиларга айланган. Сарой зодагонлари (куге) билан бирга Даймёлар (1884-йилда) олий зодагонлар — кадзокуни ташкил этган, у 1890—1945-йилларда Япония парламентидаги перлар палатасида катта имтиёзларга эга бўлган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |