Дайр ул-Баҳрий (арабча: دير البحري‎‎) — Қадимги Миср (Фива яқини)да қоялар этагида (водий бўйлаб) жойлашган меъморий мажмуа: Фиръавн Ментухотеп И хотирасига қурилган эҳром (мил.ав. ХХИ аср) колоннадалар билан ўралган, йирик пирамидали, деворлари бўртма тасвирлар билан безатилган (ҳайкалтарошлар Иртисен ва ўғли Сенусерт) хароба қолдиқлари сақланган. Водий орқали эҳромга бориладиган узун йўл (уз. 1200 м, эни 32 м) чети девор ва ҳайкаллар билан тўсилган. Малика Хацҳепсут хотирасига қурилган эҳром (мил.ав. ХВИ—ХВ асрлар, меъмори Сенмут) 3 айвонли колоннадалар билан ўралиб, зинапоялар орқали боғланган. 200 дан ортиқ ҳайкаллар ва бўртма тасвирлар билан безатилиб, ерига кумуш ва олтин тўшалган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил