Дайтон — АҚШнинг Оҳио штатида жойлашган шаҳар. Монтгомерй округи таркибига киради.

Дайтон
Шаҳар
Dayton
Байроқ
Dayton
Герб
39°45′34″Н 84°11′30″W / 39.75944°Н 84.19167°W / 39.75944; -84.19167
Мамлакат АҚШ
Штат Оҳио
Округ Монтгомерй
Ҳукумат
 • Мер Гарй Леитзелл (И)
Майдон 147 км2 (57 кв ми)
Денгиз сатҳидан баландлиги 225 м
Вақт минтақаси УТC-4, ёзда УТC-3
Телефон коди 937
ФИПС коди 39113
Dayton xaritada
Dayton
Дайтон
Dayton xaritada
Dayton
Дайтон

Аҳолиси 166,1 минг киши (2000, шаҳар атрофи билан 950 минг киши). Транспорт йўллари тугуни. Халқаро аҳамиятга эга аэропорти бор. Д. касса аппаратлари ишлаб чиқариладиган энг йирик марказ. Машинасозлик (жумладан автомобилсозлик) ривожланган. Станоклар, турли ҳисоблаш техникалари, авиация жиҳозлари, автомобил эҳтиёт қисмлари, озиқ-овқат ва полиграфия саноати учун жиҳозлар, электр приборлари ва б. турли саноат ускуналари ишлаб чиқарилади. Металлсозлик, металлургия, қоғоз, кимё, полиграфия саноати корхоналари мавжуд. Пластмасса қайта ишланади. Университет, аэронавтика тадқиқот маркази, АҚСҲ ҳарбий ҳаво базаси, авиация музейи ва б. музейлар бор. Шаҳарга 1796 йилда асос солинган.

Географияси

Майдони — 147 км2. Шундан 144 км2 қуруқлик, 2 км2 эса сув майдонидир. Денгиз сатҳидан ўртача 225 м баландликда жойлашган.

Дайтон манзараси.

Манбалар

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар