Де фаcто (лотинча: "амалда", "аслида") — одатда қонунчилик, бошқарув ва техник (стандартларга нисбатан) соҳаларида де журе атамасининг антоними сифатида амалиётга қонун билан расмий қўллаб-қувватланмаган элементлар киритилганда ишлатилади.

Масалан, ҳуқуқий ҳолатни ечишда де журе қонун талаб этилишини билдирса, де фаcто бу ҳолат аслиятда содир бўлаётганини кўрсатади. (Хоҳ қонуний, хоҳ ноқонуний бўлсин.)

"Де фаcто ҳукумат" ибораси эса маълум давлатда қонуний-сайланган ҳокимият институтларини муваффақиятли ағдариб (вақтинча бўлса ҳам), уларнинг ўрнига ўзлариникни ўтқазган ҳокимият органлари учун ишлатилади.

Шунингдек, ушбу атама халқаро ҳуқуқда ҳам томонларнинг ҳақиқий алоқаларини ифодалашда ишлатилади, уларнинг расмий алоқалари эса, де журе деб ишлатилади.

Яна қаранг