Деаэратор (де... ва аег — ҳаво) — сувни унда эриган (жиҳозларни занглатадиган) кислород ва карбонат ангидридсгм тозалайдиган аппарат. Термик, кимёвий, десорбсион ва б. хиллари бор. Термик (иссиқлик) Деаэраторда зарарли газлар сувни иситиш вақтида чиқиб кетади. Кимёвий Деаэраторда натрий сулфитдан фойдаланилади. Десорбсион Деаэраторнинг иши сорбсия (газ, буғ ва эриган моддаларнинг қаттиқ жисм ёки суюкликда ютилиши) га тескари жараён (де-сорбсия)га асосланади. Буғ генерато-пура бериладиган таъминлаш сувини ва иссиқлик тармоғига юбориладиган қўшимча сувни тозалаш (деаэрациялаш) учун Деаэратор иссиқлик электр стансия (Иссиқлик электр стансия—ТЕТС)ларига, энергетика қурилмаларига, кичикроқ қозонхоналарга ўрнатилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил