Деан Брадлей Ҳендерсон (инглизча: Деан Брадлей Ҳендерсон; 1997-йил 12-мартда Камбрия, Англияда туғилган) — инглиз футболчиси, "Манчестер Унитед" ва Англия терма жамоаси дарвозабони. Ҳозирда у „Ноттингем Форест“ да ижара асосида ўйнамоқда.

Деан Ҳендерсон
Ҳендерсон плайинг фор Шеффиэлд Унитед ин 2018
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Деан Брадлей Ҳендерсон[1]
Таваллуд санаси 1997-йил 12-март (1997-03-12) (29 ёш)[2]
Таваллуд жойи Wҳитеҳавен, Cумбриа, Энгланд
Бўйи 6 фут 2 инчес (1.88 м)[3]
Амплуаси Гоалкеэпер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Cрйстал Палаcе
Рақами 1
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2005–2011 Cарлисле Унитед
2011–2015 Манчестер Унитед

Клуб мартаба

Манчестер Унитед

2005-йилдан 2011-йилгача Деан Ҳендерсон „Карлайл Унитед“ футбол клубининг ёшлар академиясида ўйнаган. 2011-йилда 14 ёшли дарвозабон Деан „Манчестер Унитед“ академиясига қўшилди[4].

2013/14-йилги мавсумда Ҳендерсон Манчестер Унитеднинг 18 ёшгача бўлганлар жамоаси[5] аъзосига айланди ва дарҳол Академия жамоасининг биринчи жамоасидан жой олди[6]. 2014/15-йилги мавсумда у академия жамоасида 25 та ўйин ўтказиб, мустаҳкам ўйин кўрсатишда давом этди, бироқ жароҳат туфайли мавсумнинг сўнгги ўйинларини ўтказиб юборди. Ҳендерсон йилнинг энг яхши ёш футболчиси Жимми Мерфи мукофотига номзодлар қаторида эди, шунингдек Аксел Туанзебе совринни қўлга киритган[4]. 2015-йилнинг августида Ҳендерсон ўзининг биринчи профессионал шартномасини имзолаган[7].

2016-йилнинг 22-февралида, асосий жамоа дарвозабонларининг бир қатор жароҳатларидан сўнг, Деан Ҳендерсон Англия кубоги доирасида Шрусбери Таунга қарши ўйинда биринчи марта биринчи жамоа ўйини учун таркибга киритилди, аммо майдонга тушмади[8].

2018-йилнинг июн ойида Деан ҳендерсон "Манчестер Унитед" билан шартномасини икки йилга узайтирди[9].

Деан „қизил иблислар“ сафидаги дебютини 2020-йил 22-сентябр куни „Лутон Таун“ га қарши Футбол Лигаси кубоги ўйинида ўтказди.

Шеффилд Унитед (ижара)

2018/19-йилги мавсум бошланишидан олдин у Чемпионшип клуби „Шеффилд Унитедга“ ижарага ўтди[10].

Ноттингем Форест (ижара)

2022-йилнинг 2-июлида „Ноттингем Форест“ га мавсумий ижарага ўтди ва Ҳендерсон Премер-лигага қайтди[11].

Жамоа мартаба

2012-йилдан 2014-йилгача Деан 16 ёшгача ва 17 ёшгача бўлган Англия терма жамоасида ўйнади ва улар таркибида жами олтита ўйин ўтказди. 2017-йилда у 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги 2017-йилги жаҳон чемпионати[12] учун Англия У-20 терма жамоасига киритилган. Турнирда Ҳендерсон захира дарвозабони бўлган ва Гвинеяга қарши битта ўйин ўтказган[13]. Шунингдек, Деан 20 ёшгача бўлган Англия терма жамоаси жаҳон чемпионатида ғолиб чиқган[14].

Ишлаш статистикаси

2022-йил 3-июл[15]
Ўйинлар ва ўтказиб юборилган тўплар
Клуб Мавсум Лига Англия кубоги Еврокубок Жами
Ўйинлар Голар Ўйинлар Голар Ўйинлар Голар Ўйинлар Голар
Манчестер Унитед 2015/16 1 0 0 1 0 1 0 1
2016/17 0 4 0 1 0 4 0 1
2017/18 0 0 2 0 2 0 0 0
2018/19 3 0 0 1 0 1 0 0
2019/20 0 0 1 0 0 0 4 2
2020/21 13 −12 4 −5 5 −3 26 −22
2021/22 0 0 1 −1 1 −1 3 −3
Жами 13 −12 5 −6 6 −4 29 −25

Стокпорт Округи

(ижара)

2015/16 9 −11 0 0 0 0 9 −11
Жами 9 −11 0 0 0 0 9 −11

Гримсби Таун

(ижара)

2016/17 7 −6 0 0 0 0 7 −6
Жами 7 −6 0 0 0 0 7 −6

Шеффилд Унитед (ижара)

2018/19 46 −41 0 0 0 0 46 −41
2019/20 36 −33 4 −4 0 0 40 −37
Жами 82 −74 4 −4 0 0 86 −78
Жами мартаба учун 149 −135 11 −11 6 −4 179 −159

Ютуқлар

Англия терма жамоаси (20 ёшгача)
  • У20 жаҳон чемпиони: 2017-йил

Шахсий ютуқлар

  • Лига 1нинг энг яхши жамоаси аъзоси: 2017/18[16]
  • Шеффилд Унитед йилнинг энг яхши ёш футболчиси: 2018/19

Манбалар

  1. ↑ „2019/20 Премиэр Леагуэ сқуадс cонфирмед“. Премиэр Леагуэ (2019-йил 3-сентябр). Қаралди: 2020-йил 31-январ.
  2. ↑ „Деан Ҳендерсон: Овервиэw“. ЭСПН. Қаралди: 2020-йил 4-сентябр.
  3. ↑ „Деан Ҳендерсон: Овервиэw“. Премиэр Леагуэ. Қаралди: 2020-йил 31-январ.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Деан Ҳендерсон“ (эн). МанУтд.cом. 2018-йил 26-майда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ „Редс сигн уп фирст-еарс“. Манчестер Унитед Ф.C. (2013-йил 30-июн). 2018-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-май.
  6. ↑ „Унитед'с Ёутҳ Cуп сқуад“ (эн). МанУтд.cом (2013-йил 18-декабр). 2018-йил 26-майда асл нусхадан архивланган.
  7. ↑ „Деан Ҳендерсон сигнс неw Манчестер Унитед cонтраcт“ (эн). Тҳе Пеопле’с Персон Wебсите (2015-йил 25-август).
  8. ↑ Роб Даwсон. „Деан Ҳендерсон сет фор плаcе ин Манчестер Унитед сқуад то фаcе Шреwсбурй“ (эн). Манчестер Эвенинг Неwс (2016-йил 20-феврал).

    „Шреwсбурй Тоwн 0–3 Манчестер Унитед“ (эн). ББC Спорт (2016-йил 22-феврал).
  9. ↑ „Манчестер Унитед гоалкеэпер Деан Ҳендерсон сигнс неw cонтраcт ат тҳе cлуб“ (эн). Манчестер Эвенинг Неwс (2018-йил 14-июн).
  10. ↑ „Деан Ҳендерсон: Манчестер Унитед кеэпер жоинс Шеффиэлд Унитед он лоан“ (эн). ББC Спорт (2018-йил 18-июн).
  11. ↑ „Деан Ҳендерсон: Ман Утд кеэпер жоинс Ноттингҳам Форест он сеасон лоан“ (эн). ББC Спорт (2022-йил 2-июл).
  12. ↑ „Wорлд Cуп сқуад селеcтед“ (эн). тҳеФА.cом (2017-йил 8-май).
  13. ↑ Отчёт о матче Англия У20 — Гвинея У20
  14. ↑ „Энгланд эдге Венезуэла то беcоме чампионс“. 2018-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-июн.
  15. ↑ Деан Ҳендерсон Соccерwай сайтида, Деан Ҳендерсон Соccербасе сайтида
  16. ↑ „ПФА Леагуэ Оне Теам оф тҳе Еар: Wиган & Блаcкбурн қуартец инcлудед“ (эн). ББC Спорт (2018-йил 18-апрел).

Ҳаволалар

  • Профили Cрйстал Палаcе Ф.C. сайтида
  • Профиле Футбол ассоциацияси сайтида
  • {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.