Дебаркадер (франс. дебарcадере -қирғоққа бўшатиш, тушириш) — 1) денгиз портларида кема ёки понтон кўринишидаги сузиб юрувчи иншоот; юк ва йўловчилар ташийдиган кемалар тўхтаб туриши, келиб-кетиши учун хизмат қилади. Д. дам-бадам жойини ўзгартириб туриши мумкин; 2) темир йўл стясидаги бостирикди платформанинг эскирган номи.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил