Дебет (лотинча: дебет — у қарздор) — икки томонлама (ўнг ва чап) жадвал кўринишидаги бухгалтерия ҳисоб варақларининг бир (чап) томони. Корхонанинг пул воситалари ва моддий бойликлари захираси (активи) ҳолати ва ҳаракати қайд этиладиган ҳисобварақларнинг Д. томонида ой бошида бойликларнинг мавжудлиги (накдлиги) ва ой давомида уларнинг тушуми кўрсатилади. Воситаларнинг манбалари (пассиви) ҳолати ва ҳаракати қайд этиладиган ҳисобварақларнинг Д. томонида манбаларнинг камайиши эмас, корхонадан қарздорларнинг қарзи камайганлиги ифода этилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил