Debit va kredit
Дебет ва кредит — Икки ёқлама бухгалтерия ёзувида хўжалик операциялари натижасида юзага келадиган қиймат ўзгаришларини қайд этиш учун ҳисоб регистрларида амалга ошириладиган ёзувлар. Ҳисобдаги дебет ёзуви қийматнинг шу ҳисобга келиб тушишини, кредит ёзуви эса қийматнинг ҳисобдан чиқишини билдиради[1][2]. Ҳар бир транзаксия қийматни кредитланган ҳисобдан дебетланган ҳисобга ўтказади. Масалан, ижарачи уй эгасига ижара учун чек ёзганда, у банк ҳисобида кредит ёзувини ва ижара харажатлари ҳисобида дебет ёзувини қайд этади. Худди шундай, уй эгаси ижарадан олинган даромад ҳисобида кредит ёзуви ва чек тушган банк ҳисобида дебет ёзувини қайд этади.
Дебетлар активлар ва харажатлар ҳисобларининг қийматини оширади ҳамда мажбуриятлар, капитал ва даромад ҳисобларининг қийматини камайтиради[3]. Аксинча, кредитлар мажбуриятлар, капитал ва даромад ҳисобларининг қийматини оширади ҳамда активлар ва харажатлар ҳисобларининг қийматини камайтиради[3].
Анъанавий равишда дебет ва кредитлар ҳисоб китобларида алоҳида устунларда ёзиш орқали фарқланади. Бу амалиёт компютерлар жорий этилишидан олдин соф қолдиқларни қўлда ҳисоблашни осонлаштирган, чунки ҳар бир устун алоҳида йиғилиб, кейин кичикроқ сумма каттароқ суммадан айирилган. Шу билан бирга, дебет ва кредитлар битта устунда ҳам кўрсатилиши мумкин: бунда дебетлар „Др“ белгиси билан ёки оддий ёзув билан, кредитлар эса „Cр“ белгиси ёки манфий белги билан ифодаланади. Бироқ, дебет ва кредитлар доимий равишда мусбат ва манфий сонларга мос келмайди; улар маълум бир ҳисобнинг баланс қоидаларига боғлиқ[4].
Тарих
Замонавий икки томонлама ҳисоб тизими эҳтимол бир неча асрлар олдин шаклланган Европа тизимининг бевосита олдинги босқичи бўлган[5]. „Дебет“ ва „кредит“ атамаларининг биринчи маълум қўлланилиши венециялик Лука Пачолининг 1494-йилда ёзилган „Сумма де Аритҳметиcа, Геометриа, Пропортиони эт Пропортионалита“ асарида учрайди. Ушбу асарда у Венеция савдогарлари, тижоратчилари ва банкирлари томонидан қўлланилган Иккиёқлама ёзув (бухгалтерия)ни тавсифлаб берган. Ушбу тизим ҳозирги замонавий бухгалтерия ҳисобининг асосий тизими ҳисобланади[6][7].
Лука Пачоли ўзининг лотин тилидаги асарида дебере (қарздор бўлиш) ва cредере (ишониб топшириш) сўзларини ёпиқ бухгалтерия операциясининг икки томонини ифодалаш учун ишлатган. Активлар эгасига қарздор бўлиб, капитал эса корхонага ишониб топширилган деб қаралган. Ўша даврда манфий сонлар қўлланилмаган. Асар таржима қилинганда, лотинча дебере ва cредере сўзлари инглиз тилида дебит ва cредит шаклини олган. Ушбу назарияга кўра, Др (дебет) ва Cр (кредит) қисқартмалари ҳам шу лотинча сўзлардан келиб чиққан[8].
Бироқ Шерман[9] бу фикрга шубҳа билдиради ва Пачоли журнал ёзувларида қарздор учун Пер (италянча "орқали"), кредитор учун эса А (италянча "га") сўзларини ишлатганини та’кидлайди. Шерман шунингдек "Др." қисқартмаси айнан шу ма’нода қўлланган энг қадимги матн сифатида Ралпҳ Ҳандсоннинг 1633-йилдаги "Аналйсис ор Ресолутион оф Мерчант Аccомпц" асарини келтиради ва унда "Др." инглизча "дебтор" сўзининг қисқартмаси сифатида ишлатилганини айтади. Пачоли эса бош китобнинг чап ва ўнг томонлари учун "ин даре" ва "ин ҳавере" (бермоқ ва олмоқ) атамаларидан фойдаланган[10].
Таржимон Геижсбеэк кириш қисмида шундай дейди:
Агар биз бугунги кунда бош китобда дебет ва кредит атамаларини бекор қилиб, уларнинг ўрнига қадимги „беради“ ва „олади“ атамаларини ишлацак, ҳисобларни тўғри тушуниш осонлашади ва бухгалтерия ҳисоби мулкдор, оддий фойдаланувчи ва талабалар учун янада тушунарли бўлади[11].
Жаcксон таъкидлаганидек, „қарздор“ тушунчаси фақат шахсга нисбатан эмас, балки абстракт субектларга ҳам қўлланилиши мумкин:
…бу атамалар маъносини уларнинг дастлабки шахсий мазмунидан кенгайтириб, жонсиз обектлар ва мавҳум тушунчаларга ҳам татбиқ этиш амалиёти пайдо бўлди[12]…
Бундай мавҳумлаштириш 17-асрда ёзилган Ричард Даффорненинг „Тҳе Мерчантъс Миррор“ асарида ҳам учрайди, унда у қуйидагича ёзади: „Нақд пул (мен учун) гўёки бир шахсни ифодалайди, унга мен пулимни сақлаш учун топширганман ва у уни қайтариб беришга мажбур.“
Бухгалтерия ҳисобининг беш элементи
Бухгалтерия ҳисобида бешта асосий элемент мавжуд[13]. Ушбу элементлар қуйидагилардан иборат: [Актив]]лар, Мажбуриятлар, Капитал, Даромад ва Харажатлар. Ушбу беш элементнинг барчаси молиявий операциялар натижасида ижобий ёки салбий тарзда ўзгаради. Кредит ёзуви ҳар доим ҳам ижобий қиймат ёки ошишни англатмайди, худди шунингдек, дебет ёзуви ҳам ҳар доим салбий қиймат ёки камайишни билдирмайди.
Актив ҳисоби кўпинча „дебет ҳисоби“ деб аталади, чунки ушбу ҳисобнинг стандарт хусусияти — дебет томонда ошиши. Масалан, бизнесда актив сотиб олинганда, операция қуйида кўрсатилганидек актив ҳисобининг дебет томонига таъсир қилади:
| Актив | |
|---|---|
| Дебет (Др) | Кредит (Cр) |
| Х | |
Дебет устунидаги „Х“ белгиси операциянинг актив ҳисоб қолдиғига (яъни жами дебетлар минус жами кредитлар) оширувчи таъсирини билдиради, чунки актив ҳисобига дебет ёзуви киритилиши унинг ошишини англатади. Юқоридаги актив ҳисоби Х қийматга ошган, яъни қолдиқ £Х ёки $Х миқдорга ортган.
Худди шунингдек, қуйидаги мажбурият ҳисобида кредит устунидаги „Х“ белгиси мажбурият ҳисоб қолдиғининг (жами кредитлар минус жами дебетлар) ошишини билдиради, чунки мажбурият ҳисобига кредит ёзуви киритилиши унинг ошишини англатади.
| Мажбурият | |
|---|---|
| Дебет (Др) | Кредит (Cр) |
| Х | |
| Даромад | |
|---|---|
| Дебет (Др) | Кредит (Cр) |
| Х | |
| Харажатлар | |
|---|---|
| Дебет (Др) | Кредит (Cр) |
| Х | |
| Капитал | |
|---|---|
| Дебет (Др) | Кредит (Cр) |
| Х | |
Бухгалтерия элементлари учун стандарт ошиш ва камайиш хусусиятларининг умумий жадвали:
| ҲИСОБ ТУРИ | ДЕБЕТ | КРЕДИТ |
|---|---|---|
| Актив | + | − |
| Харажат | + | − |
| Дивидендлар | + | − |
| Мажбурият | − | + |
| Даромад | − | + |
| Оддий аксиялар | − | + |
| Тақсимланмаган фойда | − | + |
| Қарши актив (cонтра ассет) | − | + |
Манбалар
- ↑ МcCлунг, Роберт. Тҳе Тҳеорй оф Дебит анд Cредит ин Аccоунтинг, 1913. Қаралди: 2023-йил 27-март.
- ↑ Фишер, Ирвинг. Элементарй Принcиплес оф Эcономиcс. Cосимо Cлассиcс, 1912 — 69-бет. ИСБН 978-1602069558 (2010-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган). Алт УРЛ
- ↑ 3,0 3,1 Брагг, Стевен „Дебиц анд cредиц дефинитион“ (эн-УС). АccоунтингТоолс (2024-йил 26-ноябр). Қаралди: 2025-йил 12-июн.
- ↑ Фланнерй, Давид А.. Бооккеэпинг Маде Симпле, 2005 — 18–19-бет.
- ↑ Нигам, Б. М. Лалл (1986). Баҳи-Кҳата: Тҳе Пре-Паcиоли Индиан Доубле-энтрй Сйстем оф Бооккеэпинг. Абаcус, Септембер 1986. Ретриэвед фром ҳттп://онлинелибрарй.wилей.cом/дои/10.1111/ж.1467-6281.1986.тб00132.х/абстраcт.
- ↑ „Пеачтреэ Фор Думмиэс, 2нд Эд.“. Қаралди: 2011-йил 6-феврал.
- ↑ Жане Глеэсон-Wҳите. Доубле Энтрй: Ҳоw тҳе Мерчанц оф Вениcе Cреатед Модерн Финанcе. W. W. Нортон, 2012. ИСБН 978-0-393-08968-4.
- ↑ „Басиc Аccоунтинг Cонcепц 2 – Дебиц анд Cредиц“. 2012-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 6-феврал.
- ↑ "Wҳерес'с тҳе "Р" ин Дебит?" (Wайбаcк Мачине сайтида 2025-03-06 санасида архивланган) бй W. Ричард Шерман публишед ин Тҳе Аccоунтинг Ҳисторианс Жоурнал, Вол. 13, Но. 2 (Фалл 1986), пп. 137–143.
- ↑ "Фор эач оне оф алл тҳе энтриэс тҳат ёу ҳаве маде ин тҳе Жоурнал ёу wилл ҳаве то маке тwо ин тҳе Ледгер. Тҳат ис, оне ин тҳе дебит (ин даре) анд оне ин тҳе cредит (ин ҳавере). Ин тҳе Жоурнал тҳе дебтор ис индиcатед бй пер, тҳе cредитор бй а, ас wе ҳаве саид...Тҳе дебитор энтрй муст бе ат тҳе лефт, тҳе cредитор оне ат тҳе ригҳт." Геижсбеэк, Жоҳн Б. Анcиэнт Доубле-энтрй Бооккеэпинг, 1914. Қаралди: 2016-йил 31-июл.
- ↑ Геижсбеэк, Жоҳн Б. Анcиэнт Доубле-энтрй Бооккеэпинг, 1914 — 15-бет. Қаралди: 2016-йил 31-июл.
- ↑ Жаcксон, Ж. Г. C., „Тҳе Ҳисторй оф Метҳодс оф Эхпоситион оф Доубле-Энтрй Бооккеэпинг ин Энгланд.“ Студиэс ин тҳе Ҳисторй оф Аccоунтинг, А. C. Литтлетон анд Басил С. Ямей (эдс.). Ҳомеwоод, ИИИ.: Ричард Д. Ирwин, 1956. п. 295
- ↑ Демпсей, А.; Пиэтерс, Ҳ. Н.. Интродуcтион то Финанcиал Аccоунтинг, 7тҳ, Дурбан: ЛехисНехис, 2009. ИСБН 978-0-409-10580-3.
Ҳаволалар
| Викилуғатда дебит ёки cредит номли мақола мавжуд. |