Debretsen
Дебрецен – Венгрия шарқидаги шаҳар, Венгрия пасттекислигида. Хайду-Биҳар медесининг маъмурий маркази. Аҳолиси 208,4 минг киши (1997). Йирик транспорт йўллари тугуни. Мамлакатнинг муҳим иқтисодий ва маданий маркази. Саноатининг асосини машинасозлик (жумладан вагонсозлик, подшипниклар и. ч., тиббиёт асбоблари, қишлоқ хўжалиги машиналари) ташкил этади. Металлни қайта ишлаш, кимё-фармацевтика, озиқовқат, тикувчилик, мебел ишлаб чиқариш, тери саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Ун-т, ФА нинг Қуёш физикаси ва атом тадқиқоти институтлари, музейлар (этнография ва бошқа), театр бор. ХВИИИ—ХИХ асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган. Балнеологик курорт шаҳри. Дебрецен Х асрдан маълум.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |