Debyut
Дебют (франс. дебут — биринчи қадам) — 1) бирон-бир сохада биринчи марта чиқиш (мас, артистнинг саҳ-нада илк бор чиқиши); 2) шахмат, шашка ўйинининг дастлабки юришларни ўз ичига олувчи бошланғич босқичи. "Ҳимоя", "Партия", "Гамбит" ва ҳоказо атамалар Д. маъносида ишлатилади. Одатда, Д.лар илк бор қўлланган мамлакат, шаҳар ёки уни кашф этган шахматчи номи билан юритилади. Мас, испанча ўйин, Алёхин ҳимояси ва б. Иккала томон ҳам ўз шоҳи олдидаги пиёдасини икки хона олға сурса очиқ Д., фарзинлар олдидаги пиёдалар икки хона сурилса ёпиқ Д. ва окларнинг шоҳи олдидаги пиёдаси икки хона сурилишига қоралар бошқача жавоб қилса, ярим очиқёки ярим ёпиқ Д. бўлади. Ҳоз. замон Д.лари назарияси бўйича жуда кўп асарлар мавжуд.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |