Дедуксия – олдиндан мавжуд бо’лган бир умумий ҳақиқат, умумий принсипнинг о’зига хос тартибли фикрлаш ва мантиқ қоидаларига асосланган ҳолда, майдароқ, якка ҳолатларга татбиқ қилинишига айтилади. Дедуксияда умумий бир гипотеза ҳаётдаги мавжуд якка ҳолатлар орқали текшириб чиқилади. Бу умумий принсип олдиндан мавжуд ва ҳолатларни фақатгина бу принсипни текшириш, татбиқ қилиш учунгина о’рганилади. Бу ерда бирламчи о’ринда мантиқ туради; тажриба эса иккиламчи ҳисобланади.

Шунингдек

Дедуксия (лотинча: дедуcтио — хулоса чиқариш) — мантиқ қоидаларига кўра хулоса чиқариш. Дастлаб формал мантиқда умумийликдан хусусийлик, айримлик томон муҳокама юритиш дедуксия деб аталган. Масалан, "Барча металлар электр о`тказувчандир" (умумий) ва "Мис — металл" деган икки ҳукм (асос)дан дедуктив ё`л билан "Мис электр о`тказувчандир" деган хусусий янги ҳукм (хулоса) чиқарилади. Индуксиянинг қарама-қаршиси. Мантиққа оид адабиётларда "дедуксия" атамасини биринчи бор римлик мантиқшунос файласуф Боэций (480— 524) ишлатганлигини таъкидлайдилар. Бироқ бу таълимот силлогизм шаклида биринчи бор Аристотелнинг "Биринчи аналитика" асарида таҳлил қилинган. Кейинчалик дедуксия тушунчасини Р. Декарт, Г. Лейбниц каби файласуфлар ривожлантирдилар. Ўрта асрлар араб фалсафасида Киндий, Розий, Ғаззолий, Ибн Рушд томонидан Ддедуксияга алоҳида эътибор берилган. Унга янги билим бериш воситаси деб қараганлар. Форобий, Ибн Сино Аристотелнинг дедуктив мантиғига янгилик киритиб, мантиқнинг силлогизм шаклинигина эмас, балки шартли, айирувчи каби шаклларини ишлаб чиқдилар. Хулоса чиқаришнинг янги (юқоридаги) усулларини яратдилар.

Ҳозирги замон фанида "Д." термини кенг маънода қўлланилиб, муайян ҳукмдан мантиқ қонунлари асосида хулоса чиқариш тушунилади. Агар асос қилиб олинган ҳукм ҳақиқий ва Д. қонунларига риоя қилинган бўлса, ундан чиқариладиган хулоса ҳам ҳақиқий бўлади. Д.— исботнинг асосий воситасидир. Шунинг учун фандаги назариялар дедуктив метод натижасида яратилади. Одатда, дедуктив метод маълум соҳада фактик материаллар тўплангандан сўнг , уларни чуқур ўрганиш, тизимга солиш ва б. мақсадларда қўлланади. Д. психология ва билиш назариясига ҳам амал қилади. Д. психология шахснинг индивидуал тафаккури жараёнини ўрганса, билиш назарияси илмий билиш методи сифатида намоён бўлади. Дедуктив метод турли шаклларда, хусусан, аксиоматик метод, шунингдек, гипотетик — дедуктив метод шаклида учрайди. Мавжуд фактик материаллардан дедуктив йўл билан назария яратишда асос бўладиган фикрлар мажмуаси (аксиома ва б.) танлаб олиниб, мантиқ қонунлари асосида улардан бошқа билимлар ҳосил қилинади.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил