Deformatsiya
Деформация (лотинча: деформатио — бузилиш) (Меҳаник кучланиш):
1) физикада — ташқи куч, температура, электр ва магнит майдонлари таъсирида жисм шакли ва ўлчамларининг ўзгариши. Эластик ва пластик хиллари бор. Чуқурроқ о'рганилганда чо'зилиш-сиқилиш, буралиш, эгилиш ва силжиш турларига бо'линади. Жисмга та'сир қилувчи кучларнинг турига қараб деформация турларини кузатиш мумкин. Ташқи куч таъсири тўхтагандан кейин деформация йўқолса (жисм ўз ҳолига қайца) эластик деформация, сақланса (жисм ўз ҳолига қайтмаса) пластик деформация юз беради.

Эластиклик ва пластиклик назариясида қаттиқ жисм деформациясига оид ҳаракат ва кучланиш ўрганилади. Эластик деформацияланувчи қаттиқ жисм йўқ, ҳар қандай қаттиқ жисм ташқи куч таъсирида пластик деформацияланади. Пластик деформация температура, ташқи куч ва деформация тезлигига боғлиқ. Ташқи куч маълум вақт давомида бир хил таъсир қилиб турса, деформация вақт ўтган сари ўзгара боради; бу ҳодисага ёйилувчанлик дейилади. Температура кўтарилиши билан ёйилувчанлик ортади. Ташқи куч ортиб боргандаги деформация актив (фаол), ташқи куч камайиб боргандаги деформация пассив (суст) деформация дейилади. Деформациянинг чўзилиш, сиқилиш, эгилиш, буралиш хиллари мавжуд. Мутлақ деформациянинг жисм бошланғич ўлчами (шакли)га нисбати нисбий деформация дейилади. Деформация қонунлари материаллар қаршилиги, пухталиги, иншоотлар мустаҳкамлиги ва ҳоказони ҳисоблашда татбиқ қилинади;
2) геологияда — тектоник ҳаракатлар натижасида тог жинсларининг шакли ва ҳажми ўзгариши. Деформацияга учраган тог жинсларининг таркиби баъ-зан бутунлай ўзгариб кетади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |