Дефтердар масжиди ёки Дефтердар Маҳмут афанди масжиди (туркча: Дефтердар Cамии, Дефтердар Маҳмут Эфенди Cамии) – Истанбулнинг[1] Эйüп (талаффузи: Эюп) шаҳрида жойлашган ХВИ асрга оид Усмонли масжиди.

Масжид
Дефтердар масжиди
туркча: Дефтердар Cамии,
Дефтердар Маҳмут Эфенди Cамии
Мамлакат  Туркия
Истанбул Эйüп шаҳри
Координаталар 41°02′31″Н 28°56′15″Э / 41.042°Н 28.9376°Э / 41.042; 28.9376
Масжид тури Масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Усмонли меъморчилиги классик услуби
Бинокорлик санаси 1542 йил
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1
Ҳолати амалдаги

Архитектураси

Масжид қурилиши дефтердар (бош хазиначи) Назли Маҳмут афанди (тахминан 1500–1546) томонидан буюртма қилинган ва 1542-йилда меъмор Хўжа Синон томонидан бунёд этилган. Бошқа масжид гумбазлари тепасига ярим ой шаклидаги рамзий белги ўрнатилиб қўйилса, ушбу бино гумбазининг тепасида ярим ой ўрнига масжид асосчисининг касбини ифодалаган ҳолда „сиёҳ идиши ва қалам“ қўйилган (дефтердар сўзи дефтер, „дафтар, рўйхатга олиш“ ва -дар, „бажарувчи“ деган маънони англатади). Гумбаздаги сиёҳ ва қалам 1997-йилда содир бўлган бўрон туфайли бузилиб кетган. Орадан ўн йил ўтиб, 2007-йил 30-майда масжид гумбазининг тепасига янги сиёҳ идиши ва қалам ўрнатилган[2].

Галерея

Яна қаранг

Манбалар

Ҳаволалар