Degidratlanish
Дегидратланиш (де ва гидратланиш) — анорганик ёки органик моддалардан сув ажралиши. 1) кимёда — Дегидратланиш термик жараёнда кўпинча катализаторлар (консентрланган сулфат, фосфат кислоталар, алюминий-оксид ва б.) иштирокида содир бўлади. Эфирлар, кислота ангидридлари, олефинлар ва б. моддалар олишда қўлланади; 2) геологияда — Дегидратланиш ерпўстидакенгтарқалган жараён бўлиб, фойдали қазилмаларнинг ҳосил бўлишида катта аҳами-ятга эга. Мас, опал минералининг сувсизланишидан халседон ва кварс мине-раллари ҳосил бўлади. Улар халқ хўжалигида кенг қўлланади. Организмда ҳам дегидратланиш жараёни бўлиб туради, улар фер-ментлар иштирокида рўй беради.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |