Дегидратор — нефт эмулсияси таркибидаги сувни ажратувчи асбоб. Бу ишни юқори частота ва юқори кучланишли электр майдони таъсирида амалга оширилади. Дегидратор металл корпусдан иборат бўлиб, ичида электрод ўрнатилган эбонит изолятор жойлашган. Изолятор болтлар билан корпус фланеци 2 га маҳкамланган. Металл ўзак 4 дан электродга кучланиш берилади. Дегидратор диск 5 ёрдамида трансформатор хонасига ўрнатилади. Дегидраторнинг электр қисми трансформатор, қаршилик, разрядник ва конденсатордан тузилган. Дегидратор нефтни қайта ишлаш корхоналарида қўлланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил