Деҳиболо  — Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилоятига қарашли қишлоқ. Бойсун тумани таркибига киради[1]. Туман марказидан 60 километр[1] ёки етти соатлик автомобил йўли масофасида[2] жойлашган.

Деҳиболо
Қишлоқ
38°21′0.9612″Н 67°27′0.615″Э / 38.350267000°Н 67.45017083°Э / 38.350267000; 67.45017083
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Сурхондарё вилояти
туман Бойсун тумани
Вақт минтақаси УТC+5
Автомобил коди 75
Dehibolo xaritada
Dehibolo
Деҳиболо

Халқ депутатлари Бойсун тумани кенгашининг 2022-йил 5-октябрдаги ВИ-54-110-8-110-К/22-сонли қарори билан Деҳиболодаги иккита номсиз кўчага Сарбаланд ва Эътиқод номлари берилган[3].

Қишлоқ олти ой давомида ташқи дунёдан узилиб қолади[4].

Номланиши

Деҳиболо тожикчадан таржима қилинганда „энг баланд қишлоқ“ деган маънони билдиради[2].

Жойлашуви

Деҳиболо қишлоғи 3000 метрдан ортиқ баландликда жойлашган[2].

Тарихи

Қишлоқ тахминан 800 йил олдин пайдо бўлган. 1982-йилда автомобил йўли қурилган. 1983-йилда эса электр тармоғига уланган[4].

Тахминан тўрт юз йил олдин қишлоқда тошда ўйиб ишланган 500 метрлик шоти йўл қурилган. Бу ишга ҳомийлик қилган Бибишоҳ хоним шарафига „Бибишоҳ шотиси“ деб номланади. Қурилишга сангтарош уста Олим бошчилик қилган[4]. ХХ асрнинг 70-йилларида уста Тошмуҳаммад бошчилигида бу йўл таъмирланган. Режиссёр Темурмалик Юнусовнинг Бойсун ҳақидаги „Унутилган қўшиқлар“ киносида Бибишоҳ шотиси тилган олинган[4].

Иқтисодиёти

Қишлоқ аҳолиси асаларичилик билан шуғулланади, қўй боқади, мева-сабзавот етиштиради, ёз бўйи кўмир, ўтин ғамлаб қўяди[2].

Деҳиболо Сурхондарёнинг қувур орқали газ етказиб берилмайдиган қишлоқларидан бири. Қишлоққа Дуоба қишлоғидаги маиший газ балонларни сақлаш ва тарқатиш сервис марказидан суюлтирилган газ етказиб берилади[5]. Қишлоқ марказлашган ичимлик суви таъминотига уланмаган. Ичимлик суви махсус автомашинада келтирилади[6]. Электрлаштирилган, вақти-вақти билан марказий электр таъминотидан узилади[7].

Маданий ҳаёт

Қишлоқ яқинидаги Бойбулоқ ғори.

Қишлоқда 150 йиллик тарихга эга масжид мавжуд. „Абу Ҳанифа“ номи берилган ушбу масжид 2021-йил 31-март куни Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. 400 намозхонга мўлжалланган масжид қишлоқ фаоллари ҳамда уста Тошмуҳаммад томонидан тўлиқ қайта таъмирланган[1]. Масжид устунлари ва шифти ўймакор нақшлар билан безатилган ёғочдан ишланган[8]. Деҳиболода АПУ:890175 коди билан рўйхатга олинган қабристон ҳам мавжуд[9].

Бойсун туманидаги 19-мактаб Деҳиболо қишлоғида жойлашган[10]. Мактаб 2021-йил августда таъмирдан чиққан. 2020/2021-йилги ўқув йилида мактабда 224 нафар ўқувчи 2 навбатга бўлинган ҳолда таълим олган[8].

Машҳурлиги

Деҳиболо Марказий Осиёнинг энг чуқур ғори — Бойбулоққа энг яқин қишлоқ сифатида машҳур.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Сурхондарё вилоятининг Деҳиболо қишлоғида янги масжид очилди“. юз.уз. Янги О'збекистон газетаси (2021-йил 1-апрел). Қаралди: 31-март 2024-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Осиёдаги энг чуқур ғор: ББC Ўзбекистондаги Бойбулоқ ғори ҳақида мақола э’лон қилди“. Дарё.уз. Симпле Нетwорк Солутионс (2018-йил 28-декабр). Қаралди: 31-март 2024-йил.
  3. ↑ „ТУМАННИНГ “ДАҲНАИЖОМ”, “ДАСҲТИҒОЗ”, “ДЕҲИБОЛО” “ДУОБА” ВА “ИНКОБОД” МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИДАГИ АЙРИМ КЎCҲАЛАРНИНГ НОМЛАРИНИ ТАСДИҚЛАСҲ ТЎҒРИСИДА“. лех.уз. Қаралди: 31-март 2024-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Бибишоҳ шотиси“. гулхан.уз. Қаралди: 31-март 2024-йил.
  5. ↑ „Суюлтирилган газ та’минотида муаммо бўлмайди“. уза.уз. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (2023-йил 18-октябр). Қаралди: 31-март 2024-йил.
  6. ↑ „Сурхондарёда 69 та маҳаллада ичимлик суви та’миноти яхшиланади“. пм.гов.уз (2021-йил 27-июл). 2024-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-март 2024-йил.
  7. ↑ „Эртага Сурхондарёнинг 14 та туманида свет о`чади(ро`йхат)“. Даракчи.уз. Даракчи.уз (2024-йил 10-январ). Қаралди: 31-март 2024-йил.
  8. ↑ 8,0 8,1 Жакопин, Примоž „Бойбулоқ 2021 Деҳиболо“. жакопин.нет. Қаралди: 31-март 2024-йил.
  9. ↑ „Обект - Деҳиболо“. геонамес.кадастр.уз. 2024-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-март 2024-йил.
  10. ↑ „Бойсун туман 19-мактаб“. эмактаб.уз. Қаралди: 31-март 2024-йил.