Деҳқонобод – Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилоятидаги шаҳарча. Гулистон туманининг маркази. Аҳолиси 10,5 минг кишини ташкил этади (2000); асосан ўзбеклар, шунингдек, рус, украин, татар, корейс, тожик ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Вилоят маркази – Гулистондан 24 км. Яқин темир йўл стансияси – Гулистон (24 км).

Деҳқонобод
шаҳарча
40°31′53″Н 69°02′03″Э / 40.53139°Н 69.03417°Э / 40.53139; 69.03417
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Сирдарё
туман Гулистон
Аҳолиси
10 500
Вақт минтақаси УТC+5
Dehqonobod xaritada
Dehqonobod
Деҳқонобод

Деҳқонободда дастлаб 1886-йил Россиянинг Полтава, Твер губернияларидан подшо ҳукумати томонидан кўчириб келтирилган россияликлар яшаган. 1887-йилдан қишлоқ Романовск деб аталган. 1913-йил ҳозирги мудофаа ишлари бўлими биносида рус-тузем мактаби очилган. 1923—1992-йилларда Крестянок посёлкаси деб аталган.

Деҳқонободда 2 умумий таълим мактаби, иқтидорли болалар лицейи, қишлоқ хўжалик лицейи, санаторий типидаги интернат мактаби мавжуд. 1997-йил Ўзбекистон Бадиий академиясининг тасвирий ва амалий санъат интернат мактаби ташкил этилди. 1941—45-йиллардаги уруш қурбонларига ёдгорлик монументи ўрнатилган. 1986-йил Алишер Навоий номидаги маданият саройи қурилди. Деҳқонободда вилоят „Она ва болалар“ физиотерапия шифохонаси, марказий касалхона, болалар касалхонаси, поликлиника, дорихона, 30 дан зиёд савдо, умумий овқатланиш ва 10 дан ортиқ маиший хизмат пункти бор. Автокорхона, 3 қурилиш кўчма колоннаси, 2 таъмирлаш корхонаси, фаолият кўрсатмоқда. 1998-йил „Супермаркет“, „Деҳқон бозори“ қуриб фойдаланишга топширилди[1].

Манбалар

  1. ↑ „Деҳқонобод“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 3-жилд (Гидрофилия — Зебралар). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2002 — 704-бет.