Деҳрадун — Ҳиндистондаги шаҳар, Ҳимолай тоғлари этагидаги иқлим курорти, Уттар-Прадеш штатида. Аҳолиси 270 минг кишидан зиёд (1990й.лар ўрталари). Полиграфия, ип ва жун газлама тўқимачилиги, ипак саноати, чой қадоқлаш корхоналари мавжуд. Топография хизмати бошқармаси, ўрмончилик илмий тадқиқот институти бор.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил